Муқаддас Саъдуллаева Йигитали еттинчи бор ота бўлаётганини рад этди
«Бу 'просто' реклама-ку», — дейди актриса
Маҳоратли актриса Муқаддас Саъдуллаева турмуш ўртоғи Йигитали Мамажонов еттинчи бор ота бўлаётганини рад этди.
Актриса 4 ноябрь куни ўз саҳифасига видео жойлаган эди. Унда турмуш ўртоғи Йигиталига яқинда еттинчи бор ота бўлишини маълум қилганди. Бироқ, Муқаддас Саъдуллаеванинг «Shoubiz.uz»га маълум қилишича, бу шунчаки реклама ролиги бўлган. У ҳомиладор эмас.
Йигитали Мамажонов учинчи бор уйланган. У ҳозирда учинчи турмуши Муқаддас Саъдуллаева билан бирга яшамоқда. Уларнинг 3 нафар фарзанди бор. Актёрнинг биринчи турмуши Райҳондан эса эгизак ўғиллари бор.
Мавзуга доир: «Бу иккинчи телевизор синдириши». Муқаддас Саъдуллаеванинг ўғли телевизорни синдирди — видео
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ яна бир актриса Асал Шодиева ҳам ҳомиладор экани ҳақида хабар берилганди. Бундан ташқари, актриса Баҳора Арслонова ҳам ҳомиладорлигини маълум қилган.




