Интервью, Янгиликлар

Муқаддас Саъдуллаева Йигитали эгизакларини ёқтирмаслиги ҳақидаги миш-мишларга ойдинлик киритди

У вазият шу нарсани тақазо қилаётганини айтди

Муқаддас Саъдуллаева Йигитали эгизакларини ёқтирмаслиги ҳақидаги миш-мишларга ойдинлик киритди

Актриса Муқаддас Саъдуллаева турмуш ўртоғи Йигитали Мамажоновнинг биринчи турмушидаги фарзандларига муносабати қандай экани ҳақида гапирди.

Унинг сўзларига кўра, турмуш ўртоғи биринчи турмушидаги фарзандларини эсидан чиқармаган. Йигитали Мамажонов ўғли Абубакрсиддиқнинг ҳар бир ҳаракатини катта ўғиллари Имрон ва Исломга ўхшатишини айтди. Муқаддас Саъдуллаева эри фарзандлари билан кўришишига қарши эмаслигини таъкидлади.

«Мен улар билан кўришишини жуда хоҳлайман. Биз эрим билан бу ҳақда жуда кўп гаплашганмиз. Ҳақиқатдан, меҳри ўзгача. Одамлар болаларини яхши кўрмайди, эсдан чиқариб юборган деб ўйлайди. Ундай эмас. Ўғлимизнинг ҳар битта ҳатти-ҳаракатини кузатганида, Имронга ўхшаб кетяпти, Исломга ўхшаб кетяпти дейди. Фикри-ҳаёли фақат уларда. Лекин энди вазият шу нарсани тақазо қиляпти. Мен умуман қизғонмайман. Фарзандларим ака-опалари билан биргаликда ўйнаб, катта бўлишини хоҳлайман», — дейди у.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Муқаддас Саъдуллаева Йигитали Мамажоновни Райҳондан рашк қилмаслиги ва фарзандларини унинг эгизаклари билан учрашишини хоҳлашини айтган эди. Шунингдек, турмуш ўртоғининг ҳар ерда ҳақиқатни гапириши уни доим ноқулай вазиятга солиб қўйишини таъкидлаган.