«Mittivine» Тимур Алихонов билан алоқани узгани ҳақидаги миш-мишларга аниқлик киритди
«Mittivine» тахаллуси остида ижод қиладиган инстаблогер Фарҳод Маннопов Тимур Алихонов билан муносабати узилгани ҳақидаги миш-мишларга аниқлик киритди. Тимур Алихонов сўнгги вақтларда улар билан учрашмай қўйган, Фарҳод Манноновнинг туғилган кунига ҳам келмаган. Шу сабабли кузатувчилар орасида улар алоқа қилмай қўйгани ҳақида миш-мишлар тарқалган. Инстаблогер бу ёлғон эканини, улар бир-бирини ҳурмат қилишини таъкидлаган. «Тимур ўзи бир-бир одати […]
«Mittivine» тахаллуси остида ижод қиладиган инстаблогер Фарҳод Маннопов Тимур Алихонов билан муносабати узилгани ҳақидаги миш-мишларга аниқлик киритди.
Тимур Алихонов сўнгги вақтларда улар билан учрашмай қўйган, Фарҳод Манноновнинг туғилган кунига ҳам келмаган. Шу сабабли кузатувчилар орасида улар алоқа қилмай қўйгани ҳақида миш-мишлар тарқалган. Инстаблогер бу ёлғон эканини, улар бир-бирини ҳурмат қилишини таъкидлаган.
«Тимур ўзи бир-бир одати тутиб қолади. Интервьюсида ҳам айтганман бу ҳақда. Табрикка келадиган бўлсак, мен ҳамма нарсани тўғри қабул қиламан. У болани уйида туз еганман, тузлиққа тупирадиган одат йўқ. Эшигимиз ҳар доим очиқ. У боладан ёмонлик кўрмаганман. Ўз хоҳиши билан иш тутади. Little’лар оласининг унга нисбатан ҳурмати синмаган», — дейди Фарҳод Маннонов.




