Митҳун Чакраборти ўзбек киноларида роль ўйнашга тайёр эканини айтди
Тошкент халқаро кинофестивали доирасида Ўзбекистонга келган болливуд юлдузи Митхун Чакраборти ўзбек фильмлари роль ижро этишга тайёр эканини айтди. Унинг сўзларига кўра, аввалги Ўзбекистон билан ҳозирги Ўзбекистон ўртасида катта фарқ бор. У мамлакат янада чирой очганини қайд этган. «Ўзбекистонга тўртинчи марта ташриф буюришим. Аввалги Ўзбекистон ва ҳозирги Ўзбекистон ўртасида катта фарқ бор. Мамлакатингиз янада чирой очган, […]
Тошкент халқаро кинофестивали доирасида Ўзбекистонга келган болливуд юлдузи Митхун Чакраборти ўзбек фильмлари роль ижро этишга тайёр эканини айтди.
Унинг сўзларига кўра, аввалги Ўзбекистон билан ҳозирги Ўзбекистон ўртасида катта фарқ бор. У мамлакат янада чирой очганини қайд этган.
«Ўзбекистонга тўртинчи марта ташриф буюришим. Аввалги Ўзбекистон ва ҳозирги Ўзбекистон ўртасида катта фарқ бор. Мамлакатингиз янада чирой очган, улкан ўзгаришлар рўй берган. Ҳиндистон ва Ўзбекистон мустаҳкам дўстона алоқаларга эга, биз бир нечта фильмларни биргаликда ишлаб чиқариш бўйича ҳамкорлик қилиб келмоқдамиз. Мен ўзбек фильмида роль ижро этишга тайёрман», дейди болливуд юлдузи.




