Ўзбекистон халқ артисти Мирза Азизовнинг сўнгги сўзлари қандай бўлгани ҳақида унинг ўғли Азизхон Азизов «Mashhurlar» кўрсатувига берган интервьюсида айтиб берди.
Унинг сўзларига кўра, отаси алоҳида ‘палата’га ўтганда жуда хурсанд бўлган. Азизхон ўша пайти актёрнинг кайфияти яхши бўлгани, ҳаттоки, опера айтиб бергани ҳақида гапириб берди.
«Зангиотада алоҳида ‘палата’га ўтганида кайфияти жуда яхши эди. Менга қараб болам мен яхшиман деди. Ўша пайти опера ҳам айтиб берганди. Кайфияти яхши эди. Билмадиму инсон ўлимини сезармикан ёки тан олишни хоҳламасмикан. Назаримдан унда шундай ўтди. Отам мардонавор курашди. Охирги гапи мен яхшиман. Мендан ҳавотир олма болам. Синглингга, онангга қара. Ўзингни эҳтиёт қилинг. Мендан ҳеч ҳавотир олма дегани менинг қулоғимда ҳали ҳам жаранглайди», — дейди у.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Обид Асомовнинг турмуш ўртоғи Дилфуза Асомова эрининг ушалмаган нияти ҳақида айтиб берган эди.




