Янгиликлар

«Миллион» жамоаси номини ким қўйган?

Умиджон Ҳайдаров мазкур ном қандай танлангани ҳақида гапирди

«Миллион» жамоаси номини ким қўйган?

Актёр, қизиқчи, «Миллион» жамоасининг собиқ аъзоси Умид Ҳайдаров жамоанинг номи қандай қўйилгани ҳақида сўзлаб берди.

У «Миллион» жамоасига кириб келмагани, аксинча уни барпо этган инсонлардан бири эканини айтди. Актёрнинг сўзларига кўра, бу таклиф Даврон Кабуловдан чиққан. Умид Ҳайдаров у жамоага қўшилмаганини, бу империяни ўзи барпо этганини таъкидлади.

«’ҚВЗ’ терма жамоасидан биринчи бўлиб ‘Дизайн’ жамоаси чиқиб кетган. Айтмоқчиманки, ‘Миллион’ жамоасига кириб келмаганман. Уни барпо этган инсонлардан бириман. Битта ресторанда ўтириб жамоага ном ўйлаганмиз. Ҳозир ‘Бравo’ бўлиб ажралиб чиққан инсонлар: Отабек Мирзахолов, Умид Умаров, Аҳмад Темуров, Шахло Зоирова ўшанда бор эди. ‘Миллион’ деган таклиф жамоа сардори Даврон Кабуловдан чиққан. У ерда ‘Бравo’ деган ном ҳам бўлган. ‘Шу шартми?ʼ деган номни ҳам ҳазил сифатида айтганмиз. Шундай қилиб сиз билан биз кўраётган империяни биринчи тамал тоши қўйилган», — дейди актёр.