«Мени тап тортмай алдашди». Жасур Кенжаев ЙПХ ходимларни уни алдаганини айтди
Актёр, бастакор, хонанда жасур Кенжаев 15 кун аввал ички ишлар ходимлари уни алдаганини маълум қилди. Хонанданинг сўзларига кўра, ходимлардан бири унга жаримани 15 кун ичида чегирма билан тўлаши мумкинлигини, бу ҳақда хабар юборилишини айтган. Бироқ, унга ҳеч қандай хабар келмаган. «Ҳамманггизнинг хабарингиз бор, ролда телефонда гаплашганим учун Ички ишлар бошқармасида гаплашиб олдик. Камералар келди, ЙПХ […]
Актёр, бастакор, хонанда жасур Кенжаев 15 кун аввал ички ишлар ходимлари уни алдаганини маълум қилди.
Хонанданинг сўзларига кўра, ходимлардан бири унга жаримани 15 кун ичида чегирма билан тўлаши мумкинлигини, бу ҳақда хабар юборилишини айтган. Бироқ, унга ҳеч қандай хабар келмаган.
«Ҳамманггизнинг хабарингиз бор, ролда телефонда гаплашганим учун Ички ишлар бошқармасида гаплашиб олдик. Камералар келди, ЙПХ ходимлари… Ўша вақтда ходим менга ҳамманинг олдида эртага эрталаб телефонимга хабар келишини, 15 кун ичида чегирма билан тўлашимни ваъда қилди. 14 кун кутдим, ҳеч қандай чегирма йўқ. Мени тап тортмай алдашди. Телевизорга чиқиб гапиришди. Хабар келмадику», — дейди у.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жасур Кенжаев 10 cентябрь куни йўл ҳаракати қоидаларини бузгани учун жавобгарликка тортилгани хабар қилинганди.




