Янгиликлар

Асилбек Нуғматов бугунги кунда савияси паст қўшиқлар трендда эканини айтди

Хонанда Асилбек Ниғматов ҳозирги қўшиқларнинг савияси саёзлиги, лекин улар ёшларга ёқаётгани ҳақида гапирди. Унинг таъкидлашича, ҳозир энг яхши овоз соҳиби чиқиб мақом йўналишида куйласа, хит бўлмайди. У буни цивилизацияга тенглаштирган. «Ҳозир энг гўзал овоз соҳиби чиқиб эски йўлда айтсин ‘емайдиʼ. Цивилизация деган нарса бор. Чунки бир пайтлар Мотсарт, мақомлар бўлган. Улар секин сал енгил классикка […]

Асилбек Нуғматов бугунги кунда савияси паст қўшиқлар трендда эканини айтди

Хонанда Асилбек Ниғматов ҳозирги қўшиқларнинг савияси саёзлиги, лекин улар ёшларга ёқаётгани ҳақида гапирди.

Унинг таъкидлашича, ҳозир энг яхши овоз соҳиби чиқиб мақом йўналишида куйласа, хит бўлмайди. У буни цивилизацияга тенглаштирган.

«Ҳозир энг гўзал овоз соҳиби чиқиб эски йўлда айтсин ‘емайдиʼ. Цивилизация деган нарса бор. Чунки бир пайтлар Мотсарт, мақомлар бўлган. Улар секин сал енгил классикка айланган. Кейин эстрадага айланган. Кейин биз чиқиб келдик. Бизга сал чидаса бўларди. Энг қизиғи кичкиналарга шу ёқяпти. Балки уларнинг фикрлаши бизникидай эмасдир. Менда бутун дунёнинг ‘база’си бор. Ҳар хил услуб бор. Лекин уларни эшитиб мен ҳам ўйланиб қоляпман. Чунки ҳозирги қўшиқлар жуда ҳам енгил», — дейди хонанда.