Матёқуб Матчонов ижтимоий тармоқ фойдаланучиларига мурожаат қилди
«Сизлардан бир илтимосим бор», — дейди актёр
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, Ўзбекистон киноарбоблари ижодий уюшмаси раиси Матёқуб Матчонов ижтимоий тармоқлардан фойдаланувчиларига мурожаат қилди.
Актёр, интернет фойдаланувчиларини лайк йиғиш учун вақт сарфлашини танқид қилган. Шунингдек, уларни бу ишни қилмасликка чақирган.
«Сиздан бир илтимос, интернетдан фойдаланадиганлар, бир бирнгизга ҳар хил бўлар бўлмас нарсаларни юбориб, лайк йиғгандан кўра Аллоҳни лайкини йиғинг. Ҳаммангизга омад», — дейди актёр.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Дўстлик» ордени соҳиби, актёр Матёқуб Матчонов «Инсон қадри» кўрсатувига берган интервьюсида қандай айблов билан қамалганини маълум қилганди. Шунингдек, қамоққа олиб кирилганида ҳаёлига келган 3 нарсани айтганди.




