Маъруф Носиров нимадан даромад топишини айтди
«Даврон ака уйимнинг олдига велосипедда келарди», — дейди у
Актёр, «Миллион» жамоаси аъзоси Маъруф Носиров YouTube’даги «Intervyu TV» лойиҳаcига берган интервьюсида қаердан даромад олиши ҳақида айтиб берди.
Унинг сўзларига кўра, концертга сценарий ёзади ва уларга ойлик берилади. Шунингдек, каpантин пайтида Даврон Қабулов унга моддий ёрдам берганини айтди. Маъруф Носиров бу гаплар мақтов эмас, ҳақиқат эканини таъкидлади.
«Биз офисда ўтириб, реклама, концертга сценарий ёзамиз. У ерда муаллифлик гуруҳимиз. 7 кишимиз. Ҳаммамизга ойлик ажратилади. Ана шу тирикчилигимиз. Карантин пайти ҳаракат тўхтаб қолди. Карантинда ўғлим, хотиним, онам. мен бир-биримизга қарасак ҳам зерикяпмиз. Онам кетгим кeляпти дейди. Йўл ёпиқ. Даврон ака уйимнинг олдига велосипедда келарди. Ҳамма нарсанг борми деб қўлимга пул бериб, бозорлик олиб келарди. Ўша пайти юз фоиз қараган. Ижара ҳақини ҳозир ҳам, келган пайтим ҳам Даврон ака тўлайди. Мен мақтамаяпман. Бу бор гаплар», — дейди у.
Мавзуга доир: «Миллион» жамоаси аъзоларига гонорар қай тартибда берилиши маълум бўлди




