Марҳум Обид Асомовнинг рафиқаси унинг васияти нима бўлганини айтди
Марҳум сўз устаси, актёр Обид Асомовнинг турмуш ўртоғи Дилафруз Асомова эрининг сўнгги васиятини бажарганини айтди. Унинг сўзларига кўра, Обид Асомов рафиқасига фарзандларини уйлантиришни васият қилган. ДИлафруз Асомова эса машинани сотиб, мазкур васиятни бажарган. «Топган пулларини тезда ишлатар эди. Ўзи фақат тўйдан пул топар эдилар, қўша-қўша дўконлар бўлмаган. Тўғрисини айтаман, машиналарини сотиб ўғилларини уйлантириб қўйдим. Буни […]
Марҳум сўз устаси, актёр Обид Асомовнинг турмуш ўртоғи Дилафруз Асомова эрининг сўнгги васиятини бажарганини айтди.
Унинг сўзларига кўра, Обид Асомов рафиқасига фарзандларини уйлантиришни васият қилган. ДИлафруз Асомова эса машинани сотиб, мазкур васиятни бажарган.
«Топган пулларини тезда ишлатар эди. Ўзи фақат тўйдан пул топар эдилар, қўша-қўша дўконлар бўлмаган. Тўғрисини айтаман, машиналарини сотиб ўғилларини уйлантириб қўйдим. Буни инкор этмайман, ҳамма билади. Отасининг васиятини қилдим», дейди марҳумнинг турмуш ўртоғи.




