Янгиликлар
«Манго» гуруҳи аъзолари «Уммон»нинг қайта тикланишини хоҳлашини айтди.
«Ўзимиз ҳам уларнинг мухлисимиз», — дейди улар
«Манго» гуруҳи аъзолари Фаррух Раимов ва Азиз Саидумаров ажралиб кетган «Уммон» гуруҳининг қайта тикланишини хоҳлашини айтди.
Уларнинг таъкидлашича, хонандалар мазкур гуруҳнинг мухлиси, кўп бор уларни пародия ҳам қилган. Шу сабабли ҳам қайта тикланишини хоҳлайди.
«Уммон ҳам йиғилишини хоҳлар эдик. Ўзимиз ҳам мухлисимиз, кўп эшитар эдик. Кўп бора пародия қилганмиз. Биз Анвар Ғаниев ва бошқаларни ҳам пародия қилиб турамиз, бизда санъат кучли», — дейди улар.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Уммон» гуруҳининг аъзоси Зоҳид Рихсиев гуруҳнинг янги таронаси премьера қилинишини эълон қилган эди.




