«Мактаб» сериалининг бир серияси учун қанча пул сарфланиши маълум бўлди
Сериал бош продюссери бу ҳақда маълумот берди
Ижтимоий тармоқларда кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлаётган «Мактаб» сериалининг ҳар бир серияси учун қанча маблағ сарфланиши маълум бўлди.
Сериал бош продюссери Шоҳрух Муртазаев веб сериалнинг ҳар бир қисмига 20 миллион сўмдан кўпроқ маблағ кетишини, бироқ бу пул ҳам ўртача нарх ва бозор нархининг бир-биридан фарқ қилиши туфайли етмаслигини айтди.
«Сериалнинг бир қисми учун сарфланадиган пулни тахминан айтадиган бўлсам 20 миллион сўмдан кўп. Бозор нархининг ўртача нархдан баландроқ бўлганлиги боис шу маблағ ҳам етмайди»,— дейди веб сериал продюссери Шоҳруҳ Муртазаев.
Маълумот учун, мактаб ҳаёти ва атмосферасини ўзида жамлаган «Мактаб» сериалининг биринчи фасли 10 та қисмдан иборат. Веб сериалда бош ролларни ёш ва таниқли ижодкорлар Бекзод Абдумаликов, Асал Абдуллаева, Аббос Баҳодиров, Бекзод Янгибов ва бошқа актёрлар ижро этган.




