Янгиликлар

Мафтуна Шокирова «Миллион»дан кетишининг сабабини айтди

Актриса Мафтуна Шокирова «Миллион» жамоасида фаолият бошлаганидан сўнг нега тез фурсатда ташлаб кетганини айтди Унинг сўзларига кўра, жамоага илк бор акаси билан бирга келган. Шу тарзда ҳар гал акаси уни олиб борадиган бўлган. Бунинг сабаби эса йигитлар кўплиги эканини айтган. «‘Миллионʼ жамоаси мен учун жуда ажойиб саҳифа бўлган. У ерга ҳам акам билан борганман. Акам […]

Мафтуна Шокирова «Миллион»дан кетишининг сабабини айтди

Актриса Мафтуна Шокирова «Миллион» жамоасида фаолият бошлаганидан сўнг нега тез фурсатда ташлаб кетганини айтди

Унинг сўзларига кўра, жамоага илк бор акаси билан бирга келган. Шу тарзда ҳар гал акаси уни олиб борадиган бўлган. Бунинг сабаби эса йигитлар кўплиги эканини айтган.

«‘Миллионʼ жамоаси мен учун жуда ажойиб саҳифа бўлган. У ерга ҳам акам билан борганман. Акам мен билан келарди чунки у ерда йигитлар кўп эди. Шунинг учун мана узоқ қола олмадим. ʼМиллионʼ жамоасига кириб келишим ҳам, у ерда чиқишим ҳам ажойиб саҳифа бўлган. Ҳозиргача уларга ҳурматим баланд. Мен у жамоага ҳали киришиб кетишга улгурмагандим. Битта концертда чиққанман. Ўша концертни Москвада, ҳар хил вилоятларда қўйиб берганмиз», — дейди у.