Янгиликлар

Маданият вазирлиги Тошкентда хорижлик тиктокерлар иштирокида ўтказиладиган шоу-концерт бўйича изоҳ берди

Вазирлик бунга масъул эмаслиги таъкидланган

Маданият вазирлиги Тошкентда хорижлик тиктокерлар иштирокида ўтказиладиган шоу-концерт бўйича изоҳ берди

Маданият вазирлиги ижтимоий тармоқларда турли танқидий-таҳлилий мулоҳазаларга сабаб бўлган, 25 декабрь куни «Ҳумо Арена» комплексида бўлиб ўтиши эълон қилинган «TikTok fest» шоу-концерт дастури юзасидан вазирликка қаратилган фикр-мулоҳазаларга изоҳ берди.

Президентнинг фармонига мувофиқ, концерт-томоша тадбирига бир марталик рухсатнома бериш ваколатли бўлган — Ички ишлар вазирлиги, Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари томонидан амалга оширилади. Шу асосда, концерт-томошаларнинг савияси, мазмун-моҳияти, ғоясини таҳлил қилиш, томоша бўйича якуний хулосалар бериш ҳам Маҳаллий ижроия ҳокимлиги ҳузурида ташкил этилган тузилманинг вазифаси ҳисобланади.

Шунингдек, юқоридаги каби шоу-концерт томошаларини ташкил этиш Маданият вазирлиги томонидан эмас, хусусий тадбиркорлар томонидан амалга оширилади. Шу боис, Маданият вазирлиги «TikTok Fest» шоу-концерти юзасидан барча савол ва мулоҳазаларни юқорида келтириб ўтилган ваколатли мутассадди органларга йўллашни тавсия қилган.