Янгиликлар

Маданият вазирлиги ходимлари 10 декабрь муносабати билан мадҳия куйлади — видео

Озодбек Назарбеков ўз табригини ҳам йўллаган

Маданият вазирлиги ходимлари 10 декабрь муносабати билан мадҳия куйлади — видео

Маданият вазирлиги ходимлари 10 декабрь муносабати билан мадҳия куйлади. Озодбек Назарбеков эса мадҳия қабул қилинганига 29 йил тўлгани муносабати билан табрик йўллади.

Маданият вазири мадҳияда ўзбек халқининг орзулари, келажакка ишончи ифодаланганини таъкидлаган. Шунингдек, ушбу кун муносабати билан барчани табриклаган.

«Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Орипов муаллифлиги, Ўзбекистон халқ артисти, бастакор Мутал Бурҳонов мусиқаси билан яратилган Мадҳияда халқимизнинг эзгу орзу-умидлари, келажакка мустаҳкам ишончи теран ифодаланган. Унда мардона ва шарафларга бой ўтмишимиз, миллий анъана ва қадриятларимиз, тинчлик, осойишталик, миллатлараро тотувлик ва биродарлик каби умуминсоний туйғулар тараннум этилган. Ўзбекистон Республикаси Мадҳияси ёшларда Ватанга муҳаббат, бой тарихимизга, миллий ўзлигимизга чуқур ҳурматни шакллантиришда, фарзандларимизнинг ҳар томонлама баркамол ва етук инсонлар бўлиб вояга етишида муҳим тарбиявий восита бўлиб хизмат қилмоқда. Эркин овозимиз тимсоли мангу баралла янграйверсин! Барчангизга ушбу кун муборак бўлсин», — деб табрик йўллади Маданият вазири Озодбек Назарбеков.