Янгиликлар

Луиза Расулова поезддан қолиб кетди — видео

«Югуриб келганимда кетиб қолди», — дейди актриса

Луиза Расулова поезддан қолиб кетди — видео

Бошловчи, актриса Луиза Расулова 22 март куни Бухорога кетадиган поезддан қолиб кетди.

Луиза Расулова хизмат сабабли Самарқанддан вокзалга етиб келган. У Бухоро вилоятига хизмат учун кетиши керак бўлган. Соат 15.25 да поезд юриб кетган, актриса айни шу вақтда етиб келган бўлса ҳам чиқишга рухсат берилмаган. Унинг таъкидлашича, поезд 5 дақиқа вақт қолганда ёпилади.

«Хуллас, мен 15.25 даги поездга улгурмадим. Югуриб келганимда поезд кетиб қолди. Мана мана шу ака тўхтатмади. Ака, ёнинггизга етиб келгандим, поезд кейин қўзғалди. 15.50 да юрадиган поезд бор экан, ўшанда кетамиз», — дейди Луиза Расулова.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Луиза Расулова янги лойиҳа «Miss Uzbekistan» танловига ҳакамлик қилгани ҳақида хабар берилганди.

Бу ҳақда у ўзининг Instagram саҳифасида маълум қилган. Актрисанинг сўзларига кўра, 3 февраль куни танловнинг биринчи куни бўлиб ўтган. Биринчи кунда 200 нафарга яқин қизлар қатнашган. Лекин улар кутган натижа кўрсатилмаган. Шу сабабли яна танлов давом этади.

«Ўзбекистон гўзали танловидамиз. Биринчи куни 200 га яқин қиз иштирок этди. Лекин биз кутган натижа бўлмагани учун яна бир катта кастинг ўтказиш ниятимиз бор. Кейинги катта кастингни ўзим эълон қиламан», — дейди Луиза Расулова.