Луиза Расулова Азамат Ахроров сабабли ҳозиргача қарғиш олаётганини айтди
Актриса Луиза Расулова YouTube’dagi «Salom live» лойиҳасига берган интервьюсида Азамат Ахроров сабабли ҳозиргача қарғиш олаётганини айтди. Унинг таъкидлашича, бунга сабаб актёрнинг саҳифасига жойлаган фотоси бўлган. Унда қомати Луиза Расуловага ўхшаган қиз расми бўлган. Пост остига барча бу Луиза Расулова эканини айтиб, уни ҳақоратлаган. «Бу қиз мен эмасман. Менимча ўзи Азаматнинг ҳам мақсади шу эди. У […]
Актриса Луиза Расулова YouTube’dagi «Salom live» лойиҳасига берган интервьюсида Азамат Ахроров сабабли ҳозиргача қарғиш олаётганини айтди.
Унинг таъкидлашича, бунга сабаб актёрнинг саҳифасига жойлаган фотоси бўлган. Унда қомати Луиза Расуловага ўхшаган қиз расми бўлган. Пост остига барча бу Луиза Расулова эканини айтиб, уни ҳақоратлаган.
«Бу қиз мен эмасман. Менимча ўзи Азаматнинг ҳам мақсади шу эди. У одамлар ‘бу Луиза деб айтишиниʼ расмни жойлаётганда билган. Шу тарафлама ҳайп ишламоқчи бўлган. Мен унга ҳеч бўлмаса ‘историянгиз’да бу Луизамас бошқа қиз эди деб айтиб қўйинг деб ёзгандим. Лекин жавоб бермади. Ўзи Instagram’да ‘online’ бўлса ҳам ўқимади. Мен умуман йўл қўймайман мен билан бундай расмга тушишга. Тўғри ‘съёмка’да ёки кўришганимизда бирга тушишимиз мумкин. Лекин бундай расмга тушишни ўзимга эп кўрмайман. Мен Самарқанддалигимда кўпчилик мени белгилаб шу расмни жўнатди. Мен бу нарсада ёмонлик кўрмадим. Одамлар менга шундай тушишгача бордингизми деб жўнатяпти. Йўқ жойдан ўзимга қарғиш оляпман. Шуни Азамат ака шунчаки ъисториянгизъда бу Луиза эмас эди деб айтиб қўйинг деб ёздим», — дейди у




