Лола Зуннунова турмуш ўртоғи билан қандай танишгани ҳақида гапириб берди
Журналист, телебошловчи Лола Зуннунова турмуш ўртоғи билан қандай танишгани ҳақида айтиб берди. Унинг таъкидлашича, бунга опаси ва поччаси сабаб бўлган. Унинг турмуш ўртоғи поччасининг яқин дўсти бўлган. Улар оилавий тоққа дам олишга борган пайти турмуш ўртоғи ҳам борган. Ўша вақтда улар бир кўришда бир-бирига кўнгил қўйган. Журналист турмуш ўртоғи билан уч йил гаплашиб юрган. «Турмуш […]
Журналист, телебошловчи Лола Зуннунова турмуш ўртоғи билан қандай танишгани ҳақида айтиб берди.
Унинг таъкидлашича, бунга опаси ва поччаси сабаб бўлган. Унинг турмуш ўртоғи поччасининг яқин дўсти бўлган. Улар оилавий тоққа дам олишга борган пайти турмуш ўртоғи ҳам борган. Ўша вақтда улар бир кўришда бир-бирига кўнгил қўйган. Журналист турмуш ўртоғи билан уч йил гаплашиб юрган.
«Турмуш ўртоғим мени умуман телевизорда кўрмаган. Рус сифат йигит бўлган. Асосан. рус каналларини кўрган. Телевизор кўришга вақти ҳам бўлмаган. Энг машҳурликка эришган пайтларимиз танишган бўлсак, заррача хабари бўлмаган менинг машҳурлигимдан. У менинг поччамнинг энг яқин дўсти бўлган. Севара опаникига борганимда, турмуш ўртоғим кўриб ёқтириб қолган. Ўшандан йигирма уч ёшда эдим. Мен у пайти ўта ёввойи эдим. Совчилар ҳақида гапирса, бу нарсани умуман қабул қилмасдим. Ҳаттоки, кўрмасдим. Опам билан поччам тасодифий учрашув уюштирган. Тоғга дам олгани чиққанимда, турмуш ўртоғимни ҳам таклиф қилишган. У нафақат поччамнинг ўртоғи балки, акам ва укамнинг ҳам дўсти эди. Одатда, қиз бола бирор йигит уни кузатгани келганда, озгина сипо бўлади. Мен шўх, қувноқ қиз эдим. Бор шўхлигимни кўрсатганман. У жуда оғир-босиқ инсон. Шу жиҳатданеътиборимни тортган. Бир лаҳза бўлган, кўзимиз-кўзимизга тушган ва юрак жиз этган. Биз бошида уч ой тўрт киши кўришганмиз. Севара опам, поччам, турмуш ўртоғим ва мен. Биз уч йил гаплашганмиз», — дейди журналист.




