Янгиликлар

Лола Зуннунова отаси ва қайнотаси саратондан вафот этгани ҳақида гапирди

Журналист, продюсер Лола Зуннунова отаси ва қайнотаси саратон касаллигидан вафот этгани ҳақида гапирди. Лола отаси ҳақида гапириш у учун қийинлигини айтди. Отасининг ўгитлари умри давомида фақат яхшиликка хизмат қилишини таъкидлади. «Аллоҳ мен учун жуда гўзал тақдир ёзган. Жуда гўзал болалик, илм, гўзал тарбия, имкониятлар барчаси бўлган. Бир боладек эркалигимиз борми, инжиқлигимиз борми, қизиқишларимиз борми, хоҳишимиз […]

Лола Зуннунова отаси ва қайнотаси саратондан вафот этгани ҳақида гапирди

Журналист, продюсер Лола Зуннунова отаси ва қайнотаси саратон касаллигидан вафот этгани ҳақида гапирди.

Лола отаси ҳақида гапириш у учун қийинлигини айтди. Отасининг ўгитлари умри давомида фақат яхшиликка хизмат қилишини таъкидлади.

«Аллоҳ мен учун жуда гўзал тақдир ёзган. Жуда гўзал болалик, илм, гўзал тарбия, имкониятлар барчаси бўлган. Бир боладек эркалигимиз борми, инжиқлигимиз борми, қизиқишларимиз борми, хоҳишимиз барчаси тингланган, йўналтирилган. Шунинг учун болалигимни эсласам ҳам, жуда ўзгача энтикиш билан эслайман. Биз беш фарзандмиз. Иккита опам, акам, мен ва укам. Худога шукур дадам раҳматли жуда зиёли инсон эди. Дадам ҳақида гапириш менга жуда қийин. Инсон ота-онасини ҳеч қачон ўлмайди деб ўйлар экан. Айниқса, дадамга жуда ўргангандим ва жуда эрка қиз эдим. ҳеч ким исмим билан чақирмасди. ‘Дада қизʼ дейишарди. Ҳаётимнинг ҳар бир сониясида дадам берган ўгитлар умримнинг охиригача фақат яхшиликка хизмат қилади», — дейди журналист.

Журналист, шунингдек, қайнотасининг ҳам вафотига ҳам саратон касаллиги сабабчи бўлганини қайд этган.

«Саратон касаллиги бизнинг оилани ҳам четлаб ўтмади. Бу касаллик ўша пайтлар бизнинг оиламизга жуда қаттиқ қақшатқич зарба бердики, раҳматли қайнотам ҳам шу касалликдан вафот этди. У дадамдан икки йил олдин вафот этган. Биз онкологияга йиллар давомида қатнадик. Мен ҳеч кимга у даргоҳга қатнашни раво кўрмайман. У ерга фақат ибрат олиш учун бориш керак. Дадамнинг иродаси кучли экан анча курашди. Бу ҳолатни заррача муҳокама қилиш ниятим йўқ. Бу Аллоҳнинг қадари. Ҳар бир ҳолатимизнинг ортида Аллоҳ бор. Дадам шу касалликдан хулоса қилди. Аллоҳ бу касалликни менга бекорга бермади. Тўғри йўлга қайтишим учун берди. Шу касаллик сабаб Ёсинни, саловат, зикрларни айтиб дунёни тарк этди», — дейди у.