Янгиликлар

Лола Зуннунова бугунги кунда нега «Божалар»нинг қўшиқларини эшитолмаслигини айтди

Телебошловчи, журналист Лола Зуннунова «Божалар» гуруҳининг қўшиқларини эшитолмаслигини айтди. Унинг сўзларига кўра, бунга Мўмин Орипованинг вафоти сабаб бўлган. «Божалар» гуруҳининг ашулаларини тингласа уни эслашини ва сиқилишини таъкидлаган. «Шунчалик тарбияли, ҳаммага ёрдам берадиган йигит эди. Мушугим бўларди. Бир куни мазаси бўлмай қолди, ҳеч овқат емади, мазаси бўлмай ётди. Адашмасам, ўша пайтда Мўмин уйга вазифани сўраш учун […]

Лола Зуннунова бугунги кунда нега «Божалар»нинг қўшиқларини эшитолмаслигини айтди

Телебошловчи, журналист Лола Зуннунова «Божалар» гуруҳининг қўшиқларини эшитолмаслигини айтди.

Унинг сўзларига кўра, бунга Мўмин Орипованинг вафоти сабаб бўлган. «Божалар» гуруҳининг ашулаларини тингласа уни эслашини ва сиқилишини таъкидлаган.

«Шунчалик тарбияли, ҳаммага ёрдам берадиган йигит эди. Мушугим бўларди. Бир куни мазаси бўлмай қолди, ҳеч овқат емади, мазаси бўлмай ётди. Адашмасам, ўша пайтда Мўмин уйга вазифани сўраш учун телефон қилди. Овозимдан кайфиятим йўқлигини билиб, нега бундайлигини сўради. ‘Мушугимни мазаси бўлмаяпти, нима қилишни билмаяпман, дедим’. ‘Ҳозир, тўхтаб тур’, дедида, Tico машинасида етиб келган. Мушугимни ветеринарга олиб бориб, дори-дармон қилдириб, яна олиб келиб берган. Бўлмаса мен ундан бунақа қилишини сўрамаганман. Шу даражада қўлидан яхшилик қилиш келса, жонини, борини бериб юборадиган йигит эди. Қилган амаллари Жаннатга олиб кирсин. Ишонасизми, ҳозирга қадар унинг ашулаларини эшита олмайман. Вафот этганидан бери неча йил ўтди?! Ўшандан бери мен ‘Божалар’нинг ўша пайтдаги бирорта ашуласини эшитолмайман. Эшитсам, тамом бўламан, кўз олдимга келаверади», — дейди у.