
Актриса, хонанда Лола Йўлдошева Instagram саҳифасида Ўзбекистонга қайтганини маълум қилди.
У Тошкентни ва унинг қуёшини соғинганини айтди. Актриса уйда бўлишдан хурсанд. Лола Ўзбекистонга келгандан сўнг биринчи бўлиб бозорга боришини таъкидлади.
«Азиз, Тошкент, сени жуда соғиндим. Уйда бўлишдан хурсандман», — деб ёзади хонанда.
Аввалроқ актриса Ўзбекистонга май ойида қайтишини маълум қилганди.
Лола ўз саҳифасида обуначилари билан савол-жавоб ўтказди. Шунда унга кузатувчиларидан бири Ўзбекистонга қачон қайтиши ҳақида савол берган. Хонанда эса май ойида қайтишини айтган.
«Май ойида қайтаман», — деб ёзади у.