Лола отасининг уйи учун Шаҳзода билан судлашгани ростми?
Oтасининг уйида ҳозирда Шаҳзода яшайди
Хонанда Лола марҳум отаси Равшан Йўлдошевнинг уйи учун Шаҳзода билан судлашгани ҳақидаги миш-мишлaрга аниқлик киритди.
Ҳозирда Россияда оиласи билан яшаб келаётган Лола Йўлдошева ўзининг Instagram саҳифасида сўровнома ўтказган. Унда фолловерлари турлича саволлар йўллаган. Хусусан, улардан бири отасининг уйи учун судлашгани ҳақида сўраган. Лола эса буни инкор этиб, «албатта йўқ», дея жавоб қайтарган. Бундан ташқари, умрида бирор марта Шаҳзода билан урушмаганини таъкидлаган.


«Tarona Rekords» компанияси асосчиси Равшан Йўлдошев 1961 йили 2 апрель куни туғилган. Унинг биринчи турмушидан тўрт нафар — уч қиз ва бир ўғил фарзанди, Шаҳзода билан турмушидан бир ўғли бор эди. У 30 март куни юрак хуружидан вафот этган. Равшан Йўлдошевнинг тўнғич қизи, хонанда Лола айни вақтда Россияда яшайди.




