Лола аёлларнинг эридан молиявий мустақил бўлиши кераклиги ҳақида гапирди
Хонанда, актриса Лола Йўлдошева ўзининг Instagram саҳифасида аёлларнинг эрига молиявий жиҳатдан қарам бўлиши замондан қолган тушунчалиги ҳақида хабар қолдирди. Унинг сўзларига кўра, аёлларнинг эркакларга молиявий жиҳатдан қарам бўлиши замондан орқада қолган тушунча. Хонанда қизларга ёшлигидан энг муҳими яхши умр йўлдош экани ўргатилганини таъкидлади. Бундай модель эрига қарам аёллар учун хавфли бўлиши мумкинлигини айтди. «Биз йиллар […]
Хонанда, актриса Лола Йўлдошева ўзининг Instagram саҳифасида аёлларнинг эрига молиявий жиҳатдан қарам бўлиши замондан қолган тушунчалиги ҳақида хабар қолдирди.
Унинг сўзларига кўра, аёлларнинг эркакларга молиявий жиҳатдан қарам бўлиши замондан орқада қолган тушунча. Хонанда қизларга ёшлигидан энг муҳими яхши умр йўлдош экани ўргатилганини таъкидлади. Бундай модель эрига қарам аёллар учун хавфли бўлиши мумкинлигини айтди.
«Биз йиллар давомида аёлнинг омади уни боқа оладиган эркак деган қараш билан яшадик. Болалигидан қизларга энг муҳими яхши умрйўлдош экани айтилган. Аёл ишлаб нима қилади, барибир турмушга чиқадику? Аёл ва эркак ўртасидаги муносабатлар мана шунга асосланган. Лекин бу энди замондан қолгандек туюлмаяптими? Сизнингча, бу модель биринчи навбатда эрига тўлиқ қарам бўлган, айниқса, болали аёл учун хавфли эмасми? Қачонки аёл молиявий қамчининг ҳуштагига итоат қилишга мажбур бўлса, сизнинг оилавий ҳаётингиз ва муваффақиятли никоҳингиз қанчалик бахтли бўлишининг аҳамияти йўқ. Агар сизда пул топиш имкони бўлмаса, сиз ҳужумга учрайсиз. Қачонки, аёл молиявий қамчининг ҳуштагига итоат этиши керак бўлса, сизнинг оилавий ҳаётингиз ва муваффақиятли никоҳингиз қанчалик бахтли бўлишининг аҳамияти йўқ. Агар сизда пул топиш имкони бўлмаса, сизга ҳужумга учрайсиз», — дейди у.
View this post on Instagram
Шунингдек, Лола юз минглаб аёллар зўравонлик муҳитида яшашини, чунки улар қарамлик ёки калтакланишни яхши кўришини айтди. У хотинининг уйда ўтиришини талаб қиладиган эркакларга ишонмаслигини таъкидлади.
«Юз минглаб аёллар зўравонлик муҳитида яшайди, чунки улар қарамлик ёки калтакланишни яхши кўради. Уларнинг борадиган жойи йўқ. Мен ўз хотинини уйда ўтиришини талаб қиладиган эркакларга ишонмайман. Бу била туриб аёлни ўзини ривожлантиришдан, ўзига ишонишдан, эртанги кунидан, эркинликдан, мустақилликдан ва шунчаки қизиқарли ҳаётдан маҳрум қилишдир. Бу манипуляцияга асосланган модель, демак, бундай муносабатларни соғлом ва кучли деб аташ мумкин эмас. Тўғрими?
Қизлар, сизлардан қанчангиз молиявий жиҳатдан мустақилсиз? Ҳаётингизда бирор нарсани ўзгартирмоқчимисиз ёки сизнинг фикрингизча, бу феминистик муҳит жамиятга зарар этказади ва оила институтини бузадими?», — дейди хонанда.




