Янгиликлар
«Қўлим ҳамон қалтираяпти». Луиза Расулова бир кунда уч марта ўлимдан қолгани ҳақида айтиб берди — видео
Актриса тўйга бориши керак бўлган
Актриса, бошловчи Луиза Расулова ўзининг саҳифасида 3 марта ўлимдан қолгани ҳақида айтиб берди.
Луиза Расулова тўйга хизматга бориши керак бўлган. Унинг таъкидлашича, тўйга ўзи машина бошқариб кетган, 5 соат вақти йўлда кетган. Шу 5 соат ичида у 3 маротаба ўлимдан омон қолган.
«Бугун ўзим машина ҳайдаб тўйга боришим керак эди. Беш соат йўлга кетган: боришимга 2,5 соат, қайтишимга 2,5 соат. Бир, адашмасам 3 марта ўлимдан қолдим. Аллоҳ яқинларим учун мeни асради. Ҳамма йўлда юрганларни Аллоҳ ўз паноҳида асрасин. Аллоҳга шукур ҳаммаси яхши. Қўлим ҳамон қалтираяпти», — дейди бошловчи.




