Янгиликлар

Liil Ҳуррамов намоз ўқишни бошлади — фото

Блогер бу ҳақда Instagram саҳифасида маълум қилган

Liil Ҳуррамов намоз ўқишни бошлади — фото

Актёр, инстаблогер Озод Ҳуррамов Instagram саҳифасида намоз ўқишни бошлаганини айтди.

Унинг сўзларига кўра, жойнамоз усти меҳрга тўла. Фақатгина у ерда соф туйғулар бор. Озод Ҳуррамов буни боши саждага борганда билган. У буни 5 кун олдин тушуниб етган. Актёр 10 ёки 50 йилдан сўнг тушуниб етмаганига хурсандлигини таъкидлади.

«Мен аслида қаерда тўла меҳр борлигини билдим. Мен аслида қаерда соф туйғулар борлигини англаб етдим. Қаерда ҳақиқий табассумлар беркинганлигини билдим. Бошим саждага борганида англадим. Мен яхши ҳам буни 5 кун олдинроқ тушуниб етдим. 50 йилдан ёки 10 йилдан кейин эмас», — деб ёзади Озод Ҳуррамов.

Аввалроқ блогер ресторанларнинг бирига идиш ювувчи бўлиб ишга кирганди. Озод Ҳуррамов кечки пайт ишлаяпти. Унинг сўзларига кўра, бунинг ўзига яраша сабаби бор. Актёрнинг таъкидлашича, кечки пайт ишласа, кўпроқ пул топиши мумкин. Инстаблогер Алишер Узоқовга 2 ҳафта ичида 500 доллар пул топишга ваъда берган.

«Мен ишга келдим. Мен кечки пайт ишлашимнинг сабаби бор. Чунки кечки пайти кўпроқ пул топса бўларкан. Мен ишимдан ташқари идиш ҳам юваман. 2 ҳафтада 500 доллар топишим керак. Хўжайинлар менга видеога олишга рухсат берди. Лекин аслида иш пайти телефон ишлатиш мумкин эмас», — дейди блогер.

Кейинроқ эса актёр официантликдан қанча пул топганини айтганди. Унинг сўзларига кўра, 2 кун мобайнида 300 минг сўм ишлаган. Бироқ актёр 2 ҳафтада 500 доллар топиши керак. Шу сабабли Озод Ҳуррамов энди официантликни ташлаб ҳайдовчилик қилмоқчи.

«Бугун ҳаво жуда ҳам зўр. Ўзингизнинг машинангизда юрманг. Таксида юринг. Мен Алишер ака билан 2 ҳафтада рекламаларсиз 500 доллар топишга келишгандим. Мен ўшани қилишга тайёр эдим. 2 кун официант бўлиб ишладим. Шу кунларда 300 минг сўм топдим. Ўйлаб қарасам, 2 ҳафтада 500 доллар умуман ишлаб тополмас эканман. Энди эса таксист бўлмоқчиман», — дейди блогер.