Янгиликлар

Леонардо Ди Каприонинг соф бойлиги қанчалиги маълум бўлди

Актёр энг юқори даромадни «Титаник» фильмидаги роли учун олган

Леонардо Ди Каприонинг соф бойлиги қанчалиги маълум бўлди

Голливуднинг машҳур киноактёри, продюссери Леонардо Ди Каприонинг соф бойлиги қанча экани ҳақида маълумот берилди.

Леонардо Ди Каприо бош роллардан бирини ижро этган «Титаник» фильми жаҳон бўйлаб катта экранларда намойиш этилди ва актёрнинг кино оламида янада танилишга хизмат қилди. Ҳозирда актёрнинг шахсий бойлиги 260 миллион долларни ташкил қилади ва унинг асосий қисми кинофильмлардаги роллари учун тўланган. Жаҳон бўйлаб машҳурликка эришган актёрнинг фильмлари кинокомпанияларга 7 миллард доллардан ортиқ даромад келтирган.

Маълумот учун, Леонардо Ди Каприо уч марта «Олтин Глобус» мукофотининг ва бир қатор киноактёрларга бериладиган давлат мукофотларининг соҳиби ҳисобланади. 1996-йилдан кинодаги ижодий фаолиятини бошлаган актёрнинг «Титаник», «Буюк Гетсби», «Темир ниқобли одам», «Авиатор», «Баскетбол кунадликлари» ва бир қанча кинофильмларда яратган образлари ўз мухлислари қалбидан жой эгаллаган.