Лазиза севгилиси туғилган кунига қилган сюрпризини кўрсатди — видео
Бошловчи оилавий суратларни ҳам эълон қилган
YouTube’даги «Shok.uz» лойиҳаси бошловчиси Лазиза Instagram саҳифасида севгилиси туғилган кунига қилган сюрпризини кўрсатди.
У 27 июнь куни туғилган кунини нишонлади. Шу муносабат билан унга оила аъзолари сюрприз қилган. Бошловчи уларни қайнанаси, эри, қайнопаси ва укаси қилганини айтди. Улар Лазизага торт, «Teddy» айиғи, гул ва ширинликлар берган. Бошловчи бундан жуда хурсанд бўлганини таъкидлаган.
«Бу йил қайнанам, севимли инсоним, қайнопам, ва укамнинг сюрпризидан жуда хурсанд бўлдим», — деб ёзади бошловчи.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Лазиза севгилиси билан тушган суратини илк бор саҳифасига жойлаганди. Улар дам олиш учун тоққа чиққан. Бошловчи ўша ердаги лавҳалардан бирини ўз саҳифасига жойлаган. Суратда Лазизанинг севгилисининг юзи тўлиқ кўринмаган. У қўлини актрисанинг елкасидан ўтказиб, унга қараб турган.
Кейинроқ Лазиза севгилиси билан тушган янги суратини эълон қилганди. Лазиза бу гал ҳам севган инсонининг юзини тўлиқ кўрсатмаган. У кўзойнак тақиб олган ҳолда суратга тушган. Расмда бошловчининг севгилисининг ярим юзи кўринган. Лазиза саҳифасидаги изоҳда бахт учун курашиш кераклигини таъкидлаган. Шунингдек, радиобошовчи Ширин Ғофурова сурат остида изоҳ ёзиб қолдирган.
«Бахтингиз учун ҳамиша курашинг», — деб ёзади бошловчи.
Посмотреть эту публикацию в Instagram