Медиа

Лазиза севгилиси билан тушган суратини эълон қилди — фото

Улар тоққа дам олишга чиққан

Лазиза севгилиси билан тушган суратини эълон қилди — фото

YouTube’даги «Shok.uz» лойиҳаси бошловчиси Лазиза Instagram саҳифасида севгилиси билан тушган суратини эълон қилди.

Улар дам олиш учун тоққа чиққан. Бошловчи ўша ердаги лавҳалардан бирини ўз саҳифасига жойлаган. Суратда Лазизанинг севгилисининг юзи тўлиқ кўринмаган. У қўлини актрисанинг елкасидан ўтказиб, унга қараб турган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Юлдуз Ражабова Instagram саҳифасида севгилиси Эмре Кивилжим билан тушган янги суратларини эълон қилганди. Улар Туркиядан кўриниш берган. Эмре Кивилжим ва Юлдуз Ражабова ҳозирда «Mendirman Jaloliddin» сериалининг иккинчи мавсумининг суратга олиш жараёнида иштирок этмоқда. Актриса сериальнинг «съёмка» майдончасидаги суратларини эълон қилган.

«Яна янги янгидан», — дея ёзиб қолдирган актриса

Юлдуз Ражабова ҳамда Эмре Кивилжимнинг бир-бирини севиши 23 декабрь куни маълум бўлганди. Улар «Мендирман Жалолиддин» сериалида севишганларни ижро этган. 23 декабрь куни Юлдуз Ражабова туғилган кунини нишонлаган. Актёр саҳифасига Юлдуз билан тушган суратини жойлаб, «Туғилган кунинг билан, севгилим», деб ёзди. Мазкур пост остига кўплаб кузатувчилар уларга бахт тилаб, ёзиб қолдирган.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Emre Kıvılcım (@emre.kvlcm)

Кейинроқ актриса Юлдуз Ражабова туркиялик севгилиси билан Дубайда асал ойини ўтказаётгани ҳақида миш-мишлар тарқалди. Бунга эса уларнинг биргаликда тушган сурати сабаб бўлган. Мазкур сурат ижтимоий тармоқларда тарқалди ва кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди. Актриса саҳифасида мазкур миш-мишларга аниқлик киритди. Унинг сўзларига кўра, бу ёлғон. Улар шунчаки кечки овқат еяётган бўлган.

«Кечки овқат қилиб ўтирган жойимизда ҳаммангиз домла каби ахлоқ дарсларини бериб бошлаяпсизми. Ёлғон хабар қилиб, одамларга мавзу топиб беришдан чарчамадинглар. Нимага хабаринглар ёлғондан иборат. Шуми сизларнинг ҳақиқий касбингиз. Одамларнинг оғзидан чиқаётган гапи тарбиясидан далолатлигини билмайди, шекилли», — дейди Юлдуз Ражабова.