«Куз фаслига мос». Умидахон тез кунда янги клип премьераси тақдим этилишини айтди
«Ниҳол» мукофоти совриндори Умидахон тез кунда янги қўшиғига ишланган клипининг премьераси тақдим этилишини айтди. Унинг сўзларига кўра, клипда бош ролларни Жаҳонгир Хўжаев ва унинг бўлажак турмуш ўртоғи Асал Абдуллаева ижро этмоқда. Клип режиссёри Шерзод Умаров. «Бугундан сиз азизлар учун бирданига клип бошлаб юбордик. Эрталаб сюжет жараёнлари олиб борилмоқда. Худо хоҳласа ҳаммага ёқадиган романтикага бой ва […]
«Ниҳол» мукофоти совриндори Умидахон тез кунда янги қўшиғига ишланган клипининг премьераси тақдим этилишини айтди.
Унинг сўзларига кўра, клипда бош ролларни Жаҳонгир Хўжаев ва унинг бўлажак турмуш ўртоғи Асал Абдуллаева ижро этмоқда. Клип режиссёри Шерзод Умаров.
«Бугундан сиз азизлар учун бирданига клип бошлаб юбордик. Эрталаб сюжет жараёнлари олиб борилмоқда. Худо хоҳласа ҳаммага ёқадиган романтикага бой ва куз фаслига мос бўлган қўшиқ тайёр бўлади. Машинада маза қилиб, баланд овозда эшитиб кетилади», — дейди хонанда.




