Янгиликлар

Каниза уни ҳақорат қилган эркакни қаматиб юборди — видео

Хонанда кўпчилик шу ҳақда сўраётганини таъкидлаган

Каниза уни ҳақорат қилган эркакни қаматиб юборди — видео

Хонанда, актриса Каниза Instagram саҳифасида уни ҳақорат қилган эркакни қаматиб юборганини айтди.

Каниза бу ҳақда кўплаб обуначилари ва журналистлар сўраётганини таъкидлади. Бироқ хонанда ҳеч кимга интервью беришни истамайди. Каниза машина бошқараётган пайтда уни ҳақорат қилган эркакни 3 суткага қаматиб юборган. Хонанда суд қарорини ўз саҳифасига жойлаган.

«Кўпчилик инсонлар суд жараёнида нима бўлгани ҳақида сўраяпти. Ҳаттоки, журналистлар ҳам. Бу ҳақда ҳеч кимга интервью беришни истамайман. Бу гап журналистларга тегишли. Ҳамма саволингизга жавобни олган бўлсангиз керак. Баъзи бир оғзи шалтоқ эркаклар озгина эҳтиёт бўлинг. Истаганингизда айниқса, рулдаги аёлни хоҳлаганингизча сўкиб кетолмайсиз. Шаҳар бедарвоза эмас. Аёллар ўзингизни ҳимоя қилишни билинг. Бу каби ходисалар жуда кўп учраётгани учун атайлаб қўйдим. Моддий зарарим ҳам бор эди. Лекин шикоят қилмадим. Рамазон ойида ўша Жасур деган эркакга садақа қилиб юбордим», — дейди Каниза.

Аввалроқ, хонанда ҳақиқий эркаклар қолмаганини айтганди. У аёлларга ўзини севишни, ўзликни йўқотмаслик кераклигини таъкидлаган.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Kaniza (singer) (@kaniza_shahrizoda)

Шунингдек, Азиза Ёқубова ҳам собиқ эрининг севгилисини қаматиб юборганди.

Актрисага собиқ эрининг севгилиси Шахризода Собиржоновани ҳақорат қилгани учун 1 350 000 сўм миқдорида жарима жазоси қўлланилган. Шахризода Собиржоновага эса 5 суткалик қамоқ жазоси белгиланган.