Камола Эрматова турмуш ўртоғи билан қандай танишганини айтиб берди
«Zulfiya» давлат мукофоти соҳибаси, радиобошловчи Камола Эрматова «Omon-omon» кўрсатувига берган интервьюсида турмуш ўртоғи билан қандай танишгани ҳақида гапирди. Унинг сўзларига кўра, турмуш ўртоғи Аброр Пўлатов ҳам журналист. У «Jiddiy o’yin» кўрсатувини олиб борган. Улар битта университетда ўқиган. «Турмуш ўртоғим ҳам телевидение соҳасида ишлаб юрган пайтида ‘Jiddiy o’yinʼ деган лойиҳа бўларди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан ҳамкорликда […]
«Zulfiya» давлат мукофоти соҳибаси, радиобошловчи Камола Эрматова «Omon-omon» кўрсатувига берган интервьюсида турмуш ўртоғи билан қандай танишгани ҳақида гапирди.
Унинг сўзларига кўра, турмуш ўртоғи Аброр Пўлатов ҳам журналист. У «Jiddiy o’yin» кўрсатувини олиб борган. Улар битта университетда ўқиган.
«Турмуш ўртоғим ҳам телевидение соҳасида ишлаб юрган пайтида ‘Jiddiy o’yinʼ деган лойиҳа бўларди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан ҳамкорликда ўтказиларди. Шу дастурни ўзим яхши кўриб томоша қилардим. Чунки жуда қалтис ҳолатлар, вазиятлар бўларди. Аброр акага мухлис бўлганман. Ҳозир сиз мени танишингиздан олдин мен сизни таниганман дейман. Ўша пайти ёш бўлганман бундай экстремал дастурлар қизиқ бўлган. Кейинчалик шу овозни радиода эшитдим. Аброр Пўлатов радиода ҳам ишлар экан деб ўйлаганман. Эфирда кўриб симпатия бўлган. Бугунги кунда ўн икки йилдан бери биргаликда аҳил-иноқ бўлиб яшаяпмиз. Мен бакалавр босқичида ўқиётганимда у магистратудада ўқир эди. Шундай қарасам, ўтиб кетяпти турмуш ўртоғим. Кейин университетда кўришиб гаплашдик. Орадан бир ҳафта ўтган, Аброр ака мен сизга уйланаман деган ва совчиларни жўнатган. Ҳали бир-биримиз ҳақида ҳеч нарса билмаймиз. Фақат исмимизни ва ижодкор эканлигимизни биламиз. Лекин совчи жўнатган. Шу билан тўй бўлди», — дейди бошловчи.




