Камола Артикова эрга тегиш учун Зоҳидга ялингани ростми?
Актриса мазкур миш-мишларга аниқлик киритди
Актриса, модель ва хонанда Камола Артикова турмуш ўртоғи Зоҳиднинг «бошини айлантириб» тегиб олгани ҳақидаги миш-мишларга аниқлик киритди.
Камола ўз саҳифасида обуначилари билан савол-жавоб ўтказган. Унда кузатувчиларидан бири бу ҳақда сўраган. Актриса эса буни инкор этиб, акси бўлиши мумкинлигини таъкидлаган.
«Яхшилаб кўзимга қараб кўринг, шунақа ялиниб, бошини айлантириб юрдиган қизга ўхшайманми. Балки тескарисидир? Ўйлаб кўришингизга имкон бераман. Ҳамма билмасдан туриб хоҳлаган гапини гапиряпти. Мен ҳеч қачон ҳеч кимга қараб ёки ялинадиган жойим йўқ. Доим ўзимга ишонганман. Аллоҳдан бошқасига ялинмайман ва осилмайман. Унақа инсон бўлишдан Аллоҳ асрасин», — дейди Камола Артикова.

Маълумот учун, «Уммон» гуруҳининг собиқ аъзоси Зоҳид Ризқиев ва қўшиқчи Камола Ортиқованинг никоҳ тўйлари ўтган йилнинг октябрь ойида бўлиб ўтган эди. Улар турмуш қуришдан олдин 12 йил давомида бир-бирларини ёқтирган. Бироқ, октябрь ойининг охирида Камола Ортиқова мухлисларига оиласидаги муаммолар ҳақида гапирди. Камола Ортиқованинг айтган гапларига кўра, ҳозир бирга яшамаётган жуфтликнинг ажрашиши аниқ бўлган. Бироқ санъат оламининг икки таниқли вакили ҳам нима сабабдан ажрашаётганини маълум қилмаган, шунингдек, Камола Ортиқова Зоҳид Ризқиев билан қайта ярашмаслигини билдриган. Қизиғи шундаки, Камола Ортиқова тўйларининг бир йиллик юбилейига бир ҳафта қолганида ажрашаётганини маълум қилган.
Мавзуга доир: Шаҳзода Матчоновадан Зарина Низомиддиновагача: Турмуши бир йилга ҳам бормай ажрашган шоу-бизнес вакиллари




