Ўзбекистон халқ артисти, «Буюк хизматлари учун» ордени соҳибаси Юлдуз Усмонованинг оиласи жудоликка учради. Бу ҳақда «Qalampir.uz» хабар берди.
Юлдуз Усмонованинг онаси Раҳима ая Усмонова бугун, 6 ноябрь куни 95 ёшида вафот этди. Раҳима ая пойтахт Тошкентда истиқомат қилиб келаётган эди. Марҳума эртага, 7 ноябрь куни ўзи туғилиб-ўсган Марғилон шаҳрига дафн этилади.
Посмотреть эту публикацию в Instagram
Шунингдек, журналист Жасур Ҳамраев ҳам Усмоновалар оиласига таъзия билдирган.




