Янгиликлар

Юлдуз Усмонованинг мухлисларига қилган қўполлиги юзасидан расмий муносабат билдирилди — видео

Ҳолат 12 март куни бўлган

Юлдуз Усмонованинг мухлисларига қилган қўполлиги юзасидан расмий муносабат билдирилди — видео

Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонованинг концертидаги мухлисларига нисбатан қилган қўполлиги юзасидан расмий муносабат билдирилди.

Ушбу вазиятга Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш федерасияси раиси ўринбосари Ином Тагаев муносабат билдирди. Унинг сўзларига кўра, ҳолат 12 март куни бўлиб ўтган.

«Кеча ижтимоий тармоқларда бугунги кунда Халқлар дўстлиги санъат саройида бўлаётган Юлдуз Усмонованинг концертида бўлган ҳолат бўйича маълум бир қисм кенг тарқалди. Бевостида ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг эътирозига сабаб бўлди. Биз бу ҳолатнинг тўлиқ видеформатига эга эмасмиз. Лекин биз ҳам исмеъмолчи манфаат нуқтаи назаридан ўз муносабатимизни бериш мақсадида ҳолат бўйича танишдим. Ҳолат 12 март куни бўлган.

Хонанда қўшиқ айтиш жараёнида айрим томошабинлар томонидан саҳна пардасининг тўлиқ кўтарилмагани айтилган. Хонанда бу гапга тушунмаган ва яна куйлашни давом эттирган. Томошабинлар томонидан эса бир неча бор айтилган. Шунда хонанда қўшиқни тўхтатиб эътироз билдирган. Ҳолатни ўрганиб чиқдик. Бугун ‘Ўзбекконсерт’ давлат муассасасининг раҳбарияти билан боғландик. Чунки бунда лицензия берувчи ташкилот Ўзбек концерт. Бундан ташқари санъаткорнинг лицензия талаблари бор. Яъни одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилиш. Одоб қоидалари бузилган. Бундан ташқари, истеъмолчига қўпол муомала қилинган. Бу ҳолат бўйича раҳбарият билан гаплашдим, биз ‘Ўзбекконсерт’га хатимизни беряпмиз. Биз концертдан тўлиқ видеони оламиз. Якуний хулосамизни айтамиз», — дейди Ином Тагаев.

Юлдуз Усмонова саҳнада барча мухлисларидан жимлик талаб қилган. У жуда асабий ҳолатда мухлисларига бақирган. Маълум бўлишича, бир қатор аёллар парда охиригача кўтарилмагани учун жанжал кўтарган. Шундан сўнг Юлдуз Усмонова асабийлашган ва ҳаммадан тинчлик талаб қилган.

«Пулингизга ўн баробарини оляпсиз. Аёллар илтимос қиламиз, агар бунақа бўладиган бўлса кетавераман. Ўзларингни билиб ўтиринглар узоқ яқиндан келганлар. Бунақа ишингни бошқа концертда қиласан. Жим ўтирамиз. Чироқни бер залга бақираётганларнинг юзларини кўрайлик. Бошқа жойлада қиласиз бу ишингизни. Бақираётган ким эди , чиқин бу ёққа. Сиз бақираётганмидингиз, туриб келингчи буёққа, нима деяётган эдингиз. Парда бўлса менда эмаску айб. Концерт дедиларинг қўшимча беряпмиз», — дейди хонанда.