Янгиликлар

Юлдуз Усмонованинг ҳаёт йўли ҳақида фильм суратга олинади

Фильм режиссёр Рустам Сагдиев томонидан олинади

Юлдуз Усмонованинг ҳаёт йўли ҳақида фильм суратга олинади

Режиссёр Рустам Сагдиев ўз Instagram саҳифасида Юлдуз Усмонова ҳақида фикрини билдирди ва хонанданинг ҳаёт йўли ҳақида фильм ишлашни режа қилаётганини айтди.

Унинг сўзларига кўра, Юлдуз Усмоводаги талант юз йилликда бир маротаба туғилади. Режиссёр эстрада қироличасининг ҳаёти тўғрисида биографик бадиий фильмни суратга олишни режалаштираётганини маълум қилди. Бу билан Рустам Сагдиев Юлдуз Усмоновадек буюк шахснинг қадрига етмаганлар етишини таъкидлади.

«Дива, ҳар доимгидек, унинг репертуарида. Бир шоир бн Юлдуз опанининг орасидаги муаллифлик хуқуқлари бўйича бўлиб ўтган суд жараёни бўйича бахс ва муҳокамалар бўлаётган экан. Шу ўринда бир гап айтмоқчиман, Юлдуз Усмоновани қандай бўлса шундай қабул қилайлик. Бундай мегаталант юз йилликда бир маротаба келади. Бу аёлнинг санъати бетакрор санъат. Биз яқин орада Юлдуз Усмонова босиб ўтган шиддатли қисмати ҳақида биографик бадий фильмни суратга олишни режалаштиряпмиз. ин шаа Аллаҳ бу лойиҳа амалга ошганда, Юлдуз Усмоновадек буюк шахснинг қадрига етмаганлар етади ва ўйлайманки, бу фильм чиқиб келаётган кўпгина ёш хонандаларга катта мактаб ва мотивация вазифасини бажаради», — дейди режиссёр.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от RUSTAM_SAGDIEV (@rustam__sagdiev)