Юлдуз Усмонова ва шоир Йўлчи Рўзиев ўртасидаги суд: Хонанда судга апелляция шикояти киритди
Бу ҳақда юрист Саидали Мухторалиев маълум қилди
Юрист Саидали Мухторалиев Юлдуз Усмонова ва ундан муаллифлик ҳуқуқини талаб қилган шоир ўртасидаги суд иши ҳали ҳам давом этаётганини маълум қилди.
Маълум бўлишича, шоир Йўлчи Рўзиев ва Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова ўртасидаги суд иши ҳали давом этмоқда. Мирзо Улуғбек туманлараро фуқаролик суди Усмоновадан шоир фойдасига унинг «Хаста бўлма» номли шеъридан фойдаланишда муаллифлик ҳуқуқини бузганлиги учун товон пули ундириш ҳақида қарор чиқарганди.
Кейин хонанда томонидан Тошкент шаҳар судига апелляция шикояти киритилган. Хозирда апелляция суди бу фуқаролик иши бўйича чиқарилган биринчи суд қарорини нечоғлик тўғри бўлганлигини кўриб чиқмоқда.
Маълумот учун:
- Юлдуз Усмонова судда ютқизиб, жаримага тортилди
- Юлдуз Усмонова муаллифлик ҳуқуқини талаб қилган шоирни «шоир ахлатий» деб атади — видео
Эслатиб ўтамиз, Юлдуз Усмонова Ботир Қодировга ёзиб берган янги қўшиғининг ёпиқ тақдимоти ўтказилгани ва хонанда қачон концерт беришини маълум қилгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Сарвара Юлдуз Усмонова билан муносабати ҳақида гапирганди.




