Янгиликлар

Юлдуз Усмонова судда ютқизиб, жаримага тортилди

Бунга хонанданинг «Хаста бўлма» қўшиғи сабаб бўлган

Юлдуз Усмонова судда ютқизиб, жаримага тортилди

Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова «Хаста бўлма» таронасини шоир муаллифлим ҳуқуқларини бузиб куйлагани учун судда ютқизда ва жаримага тортилди.

Маълум қилинишича, 2021 йил 20 cентябрь куни Фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судига даъвогар Й.Рўзиев Юлдуз Усмановага нисбатан «Хаста бўлма» қўшиғининг шеър муаллифи сифатида муаллифлик ҳуқуқлари бузилишига чек қўйиш, муаллифлик ҳуқуқлари бузилганлиги учун товон пули ва маънавий зарар ундириш ҳақидаги даъво аризаси билан мурожаат қилган.

Мазкур даъво ариза бўйича фуқаролик иши қўзғатилиб, суд мажлиси 13 октябрга тайинланган. 13 октябрь куни суд мажлисига даъвогар келган, жавобгар келмаганлиги сабабли, суд мажлиси 22 октябрга қолдирилган.22 октябрь куни суд мажлисига тарафлар ва учинчи шахс Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги вакили келган, суд мажлисида кўрсатмалар олинган. Жавобгар вакили уларга низони тинч йўл билан ҳал қилиш учун муддат беришни сўрагани ва даъвогар томони норози бўлмагани сабабли суд мажлиси 29 октябрга қолдирилган. 29 октябрь куни тарафлар суд мажлисига келган.

Шунингдек, ОАВ вакиллари суд мажлисида уларнинг иштирокига руҳсат бериш илтимосномаси билан оғзаки мурожаат қилишган. Ушбу масала дастлаб суд мажлисида муҳокама қилинганлиги маълум қилиниб, очиқ суд мажлиси бўлганлиги сабабли ишда тингловчи сифатида иштирок этиш ва суднинг руҳсатисиз ёзув амалга оширилганлиги кейинчалик аниқланса тегишли органга хабарнома юборилиши тушунтирилган.

Қабул қилинган ҳал қилув қарори билан даъво ариза қисман қаноатлантирилиб, Усмановадан даъвогар Й.Рўзиевга 50 000 000 сўм маънавий зарар учун компенсация, базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 баробар миқдорида етказилган зарар ҳисобига товон пули ундириш белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шерали Жўраевнинг қўшиқларидан ноқонуний фойдалангани учун Санжайга чора кўрилгани ҳақида хабар берилганди.