Янгиликлар

Юлдуз Усмонова қачон концерт бериши маълум бўлди

Концерт жонли ижрода бўлиб ўтади

Юлдуз Усмонова қачон концерт бериши маълум бўлди

Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова жонли ижродаги концертини 2022 йилда беришини маълум қилди.

Унга кўра, концерт дастури «Халқлар дўстлиги» саройида 2022 йил март ойида бўлиб ўтади. Маълум қилинишича, концерт 10 мартдан 25 мартга соат 19:00 да қадар бўлиб ўтади.

Маълумот учун Юлдуз Усмонова 2021 йилнинг 10 мартидан 25 мартига қадар яккахон концерт дастурини тақдим этган эди. У «Халқлар дўстлиги» санъат саройида уч соат давомида жонли куйлаган. Концертда 2020 йилги сингари Нилуфар Усмонова бэк-вокалда ишлаган.

Танаффусларни эса сўз усталари Шукрулло Исроилов ва Халимахоним, шунингдек, раққос ва раққосаларнинг гўзал чиқишлари бойитган. Концерт давомида Юлдуз Усманова томонидан «Дунёларидан», «Шўх болалар», «Мен сени севаман», «Келади», «Йиғлайди», «Биё биё», «Бошга бало», «Омон бўлинг», «Онажоним» каби 20 дан ортиқ қўшиқ куйланиб, концерт дастури ниҳоясига етгач ҳам мухлислар хонандани қўйиб юбормаган.