Юлдуз Усмонова 20 та қўшиғини бекор қилгани ва бунинг сабабини айтди
«Менда бўлаверади деган нарса йўқ», — дейди хонанда
Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова концерт дастури учун ёзилган 20 та қўшиғини бекор қилгани ҳақида гапирди.
Унинг сўзларига кўра, концерт дастури ўхшамай қолса, бузиб бошқаттан ёзади. Хонанда бир концертидаги 20 та қўшиғини бекор қилиб бошқа қўшиқларни ёзганини айтди. Юлдуз Усмонова бунга сабаб қилиб концерт дастури ўхшмаганини кўрсатди.
«Менда бўлаверади деган нарса йўқ. Концерт дастурида ҳам шундай. Ўхшамаса бузиб бошқаттан ёзишнни бошлайман. 20 та қўшиқни бекор қилганмиз. Концертдан олдин дастур ўхшамагани учун 20 та ашулани олиб ташлаганмиз. Ҳаммасини бошқаттан бошқа қўшиқларни ёзганмиз. Бу ижод», — дейди хонанда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Юлдуз Усмонова Ботир Қодировга ёзиб берган янги қўшиғининг ёпиқ тақдимоти ўтказилганди. Шунингдек, хонанда қачон концерт бериши маълум қилганди.




