Юлдуз Ражабова нима сабабдан Тошкент кинофестевалида қатнашмагани ҳақида гапирди
Актриса Юлдуз Ражабова ҳам 28 сентябрдан 3 октябргача бўлиб ўтган Тошкент халқаро кинофестевалида қатнашмади. У ўзининг саҳифасида бу ҳақда пост қолдирди. Актрисанинг сўзларига кўра, бунинг сабаблари кўп. Аммо айнан қандай сабаб эканини билдирмаган. «Тошкент халқаро кинофестивалида нега қатнашмадингиз, деган саволлар жуда ҳам кўп бериляпти. Азизлар, сабаблар жуда кўп. Вақти келиб қайтармиз бу мавзуга. Лекин бир […]
Актриса Юлдуз Ражабова ҳам 28 сентябрдан 3 октябргача бўлиб ўтган Тошкент халқаро кинофестевалида қатнашмади.
У ўзининг саҳифасида бу ҳақда пост қолдирди. Актрисанинг сўзларига кўра, бунинг сабаблари кўп. Аммо айнан қандай сабаб эканини билдирмаган.
«Тошкент халқаро кинофестивалида нега қатнашмадингиз, деган саволлар жуда ҳам кўп бериляпти. Азизлар, сабаблар жуда кўп. Вақти келиб қайтармиз бу мавзуга. Лекин бир нарса, Ўзбек киносига жуда катта ҳисса қўшган ҳақиқий актёрларимиз учун бир оз ҳафа бўлдим. Майли», — дейди Юлдуз Ражабова.
Актрисанинг ушбу пости остига кўплаб мухлислари уни қўллаб-қувватлаб изоҳ ёзиб қолдирган. Шунингдек, айрим кузатувчилари Алишер Узоқов, Бобур Йўлдошев каби актёрлар ҳам фестевалга келмаганини таъкидлаб, актрисага ҳафа бўлмаслик кераклигини айтган.




