Янгиликлар

Ёрқинхўжа Умаров синглисини турмушга берди — видео

Аввалроқ хонанданинг онаси 4 июнь куни қизини узатишини маълум қилганди

Ёрқинхўжа Умаров синглисини турмушга берди — видео

«The Cover up» лойиҳаси орқали танилган хонанда Ёрқинхўжа Умаров синглисини турмушга берди.

Бу ҳақда хонанданинг ўзи саҳифасида маълум қилган. У 4 июнь куни саҳар пайти «Амри маъруф» ошини берган. Унда блогер Дилшод Назаров ҳам иштирок этган. Шунингдек, келинни кузатиш пайти хонанда Умидахон хизматда бўлган.

Умидахон Instagram саҳифасида келинни уйидан кузатиш пайтида видеони ҳам эълон қилган. Унда Ёрқинхўжа Умаровни синглисини қаттиқ бағрига босганини кўриш мумкин.

Аввалроқ Ёрқинхўжа Умаровнинг тўйи қачонлиги маълум бўлганди. Унинг сўзларига кўра, 4 июнь куни қизи Зиёданинг тўйи бўлади. Шундан 1 ой ўтгач, Ёрқинхўжа Умаров уйланади. Зоҳида Умарова кўз остига олиб қўйган қиз борлигини айтди.

«Ёрқинхўжанинг Зиёдахон деган синглиси бор. Ундан кейин Ёрқинхўжани уйлантирамиз. Тўй 4 июнда бўлади. Ўғлимнинг тўйи ҳам бу йил. Зиёдахоннинг тўйидан 1 ой ўтгандан кейин Худо хоҳласа. Келин жуда тайёр эмас. Кўз остимизга олиб қўйган қиз бор. Мен ўйлайманки, у қиз Ёрқинхўжадек йигитга тегишга рози бўлади. Бу танлов оиламиз билан биргаликда қилинган», — дейди у.