Янгиликлар

Ёрқинхўжа Умаровнинг тўйи қачонлиги маълум бўлди — видео

Бу ҳақда унинг онаси гапирди

Ёрқинхўжа Умаровнинг тўйи қачонлиги маълум бўлди — видео

«The Cover up» лойиҳаси орқали танилган хонанда Ёрқинхўжа Умаровнинг онаси Зоҳида Умарова ўғлининг тўйи қачолигини маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, 4 июнь куни қизи Зиёданинг тўйи бўлади. Шундан 1 ой ўтгач, Ёрқинхўжа Умаров уйланади. Зоҳида Умарова кўз остига олиб қўйган қиз борлигини айтди.

«Ёрқинхўжанинг Зиёдахон деган синглиси бор. Ундан кейин Ёрқинхўжани уйлантирамиз. Тўй 4 июнда бўлади. Ўғлимнинг тўйи ҳам бу йил. Зиёдахоннинг тўйидан 1 ой ўтгандан кейин Худо хоҳласа. Келин жуда тайёр эмас. Кўз остимизга олиб қўйган қиз бор. Мен ўйлайманки, у қиз Ёрқинхўжадек йигитга тегишга рози бўлади. Бу танлов оиламиз билан биргаликда қилинган», — дейди у.

Аввалроқ Ёрқинхўжа Умаров бўлажак хотинига экран орқали мурожаат қилганди. Хонанда бўлажак хотинига бақирмаслиги ва уни урушмаслигини айтди. Шунингдек, Ёрқинхўжа Умаров қийналиб кетганини таъкидлаб, бўлажак турмуш ўртоғи уни тезроқ топишини сўради.

«Бўлажак хотинимга бақирмайман Худо хоҳласа. Қўрқиб кетмасин. Бўлажак хотиним агар мени кўраётган бўлсанг, мен сизни урушмайман. Мени тезроқ топинг. Қийналиб кетдим», — дейди у.

Шунингдек, Ёрқинхўжа Умаров Муниса Ризаеваникида меҳмон бўлганд. Бу ҳақда унинг ўзи саҳифасида маълум қилган. Ёрқинхўжа Умаров Муниса Ризаеванинг онаси унинг қайнанаси эканини айтиб кулган. Шу вақт у билан Карима Ризаева, яъни Мунисанинг синглиси ҳам бўлган.

«Онамникидаман мен бугун. Муниса тахмин қилиб кўр, мен ҳозир қаердаман. Мен бундан олдинги сторисда куёвман дегандим, ўчириб юборди. Қайнанамникида меҳмонда ўтирибман, ўртоқлар», — дейди хонанда.