Янгиликлар

«Ёлғон ишлатганман». Гулчеҳра Саъдуллаева санъатга кириб келиши ҳақида

Актрисанинг ота-онаси уни журналист бўлишини хоҳлаган

«Ёлғон ишлатганман». Гулчеҳра Саъдуллаева санъатга кириб келиши ҳақида

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Гулчеҳра Саъдуллаева санъатга ёлғон ишлатиб киргани ҳақида гапириб берди.

Актриса «Алишер Навоий» спектаклига тушган. Шундан сўнг санъатга қизиқишни бошлаган. Онасига бу ҳақда айтганида унга қаршилик қилган. Гулчеҳра Саъдуллаева эса уйдагиларга журналистика факультетига топширдим, деб алдаган. Онаси бу гапдан хабар топгач ундан хафа бўлган.

«’Алишер Навоий’ спектаклига олиб тушишди. Ўша пайти мен ўзимнинг хаёлпараст, романтик қиз эканимни билдим. Алишер Навоий замонидан мен яшадим. У ердан чиққанимдан кейин актриса бўлишга қарор қилдим. Онамга шу ҳақда айтсам, ‘Сен қаёқдасан-ку, актрисалик қаёқда. Ўртамиёна актриса бўлишнинг кераги йўқ’, деди. Онамнинг сўзи қонун эди. Лекин ҳаётимда биринчи марта онамга ёлғон ишлатганман. Ҳалигача шу ишимга кўнглим ўкинади. Миллийнинг журналистика факультетига топширдим деб актрисаликка топширдим. Имтиҳонга кирганимда, Жамиланинг монологини сўраган. Мен имтиҳонга битта ўзим борганман. Кейин ‘Ўтдингиз’, деб айтишди», — дейди Гулчеҳра Саъдуллаева.

Гулчеҳра Саъдуллаева қизи Муқаддас Саъдуллаеванинг санъатни танлашига қаршилик қилган. Актриса бу ҳақда интервьюларининг бирида айтган. Унинг сўзларига кўра, санъатнинг нони қаттиқ бўлади. Яхши санъаткор бўлиш учун одамнинг тирноқлари темирдан, тишлари пўлатдан бўлиши керак. Актриса халқни овора қилиб, ўртамиёна санъаткор бўлиш керак эмаслигини таъкидлади. Бироқ Гулчеҳра Саъдуллаева Муқаддас Саъдуллаевадан яхши санъаткор чиқишига ишонган.