Янгиликлар

Ижтимоий тармоқларда Java’нинг юзи очиқ суратлари тарқалди — видео

Хонанда бу бўйича Shoubiz.uz’га маълумот берди

Ижтимоий тармоқларда Java’нинг юзи очиқ суратлари тарқалди — видео

Хонанда Java тахаллуси билан танилган Жавоҳир Абдухолиқов «Shoubiz.uz»га берган интервьюсида юзи очиқ суратлари тарқалганига изоҳ берди.

Унинг сўзларига кўра, юзини яқинларидан бошқа ҳеч ким кўрмаган. Хонанда унинг юзи сифатида тарқатилган суратлар «fake»лигини таъкидлади. Java бу каби нарсаларга ишонмаслик кераклигини айтди. Шунингдек, у яқинда яна бир таронасини чиқариш арафасида эканини ҳам маълум қилган.

«Мен ҳақимда тарқалаётган нарсаларнинг ҳаммаси ‘fake’. Менинг юзимни шу пайтгача яқинларимдан бошқа ҳеч ким кўрмаган. Фақат оила аъзоларим, жуда яқин дўстларим кўрган. Бундай нарсаларга ишониш керак эмас. Яқинда янги қўшиғим чиқди. Ҳозир яна бир янги тарона тайёрлаяпмиз. У ҳам Худо хоҳласа яхши чиқади», — дейди хонанда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Java ҳитга айланган «Дунё сени тоғангмас» қўшиғига изоҳ берганди. Унинг таъкидлашича, «Дунё сенинг тоғангмас» ибратли қўшиқ. Уни эътибор бериб тинглаш керак. Қўшиқни бошидан охиригача тушуниб эшитиш керак. Хонанда ҳар бир қўшиқни ёзишда бир хил ёндашади. Жавоҳир Абдухолиқов қайси тарона тингловчиларга ёқишини олдиндан билолмайди. Бу қўшиқ у ижодни бошлагандан бери тўртинчиси.

«Бу аслида ибратли қўшиқ. Уни яхшилаб эшитиш керак. Бекорга ‘Ётиб олиб тингла’ демаганман. Бошидан охиригача тушуниб эшитса, маъноли қўшиқ. Тўғри бошқача эшитилиши мумкин лекин ўйлаб ёзилган тарона. Ҳар бир қўшиқни ёзишга бир хил ёндашаман. Қайси қўшиқ тингловчиларга ёқишини олдиндан билиб бўлмайди. Бу ижодни бошлаганимдан кейинги 4-тарона», — дейди Жавоҳир Абдухолиқов.

Шунингдек, хонанда ниқобда юришининг сабабини айтган. Хонанданинг сўзларига кўра, бу пиар ёки имиж эмас. Унинг ўзига яраша сабаби бор бироқ Java бу сирни ҳозирча ошкор қилолмайди. Жавоҳир Абдухолиқовнинг таъкидлашича, ҳозир нега ниқобда юришини айтмаслигининг ҳам сабаб бор. Хонанда буни ўйинқаролик ёки қизиқувчанликдан қилмайди. Бу соғлиққа ҳам боғлиқ.

«Бу пиар ҳам, ниқоб ҳам, имиж ҳам эмас. Бунинг ўзига яраша сабаби бор лекин уни айтолмайман. Уни айтиш мен учун қийин. Балки вақти келиб билишингиз мумкин. Ҳозир айтолмайман. Бу қийин. Ҳозир айтолмаслигимнинг ҳам сабаби бор. Бу ўйинқаролик ёки қизиқувчанликдан қилинган нарса эмас. Бу соғлиққа ҳам боғлиқ», — дейди у.

Хонанда «Дунё сенинг тоғангмас» таронаси ўғирлангани ҳақидаги миш-мишларга ҳам ойдинлик киритганди. Java’нинг «Shoubiz.uz»га берган интервьюсига кўра, бу каби миш-мишларнинг барчаси ёлғон. У қўшиқ матни ўзига тегишли эканини таъкидлади. Шунингдек, мусиқаси украиналик йигитга тегишли бўлиб, бу учун пул тўлаганини ҳам айтиб ўтди.

Хонанда «Дунё сени тоғангмас» қўшиғининг YouTube’дан ўчирилишига изоҳ берган.

Хонанда мусиқани Кава исмли бастакор йигитдан ижара олганини айтди. Яъни Java уни маълум муддат фойдаланиб туриш учун олган. Орадан вақт ўтгач, қўшиқ машҳурликка эришгандан кейин кимдир Кавадан мусиқани катта пулга сотиб олган. Ўша инсон хонанда билан алоқага чиқиб, қўшиқдан фақат унинг розилиги билан фойдалана олишини айтган ва Жавоҳир Абдухолиқовга иккита шарт қўйган.

«Интернетда тайёр мусиқалар сотилади. Кава исмли украиналик бастакор боладан ‘Дунё сенинг тоғангмас’ қўшиғи мусиқасини ижарага сотиб олган эдим. Яъни мусиқани таг-туги билан эмас, маълум бир вақт давомида фойдаланиш учун ижарага сотиб олганман. Бу амалиётни интернетни яхши биладиганлар яхши тушунади. Бироз вақт ўтиб, бу қўшиқ жуда ҳам катта машҳурликка эришгандан сўнг, бу мусиқани бошқа биров Кавадан катта пулга сотиб олибди.

Ўша сотиб олган одам менга алоқага чиқиб, ‘Кавадан мусиқани сотиб олдим, бу мусиқадан фақат менинг розилигим билан фойдалана оласан. Менинг иккита шартимга кўнсанг, мусиқадан фойдаланишинг мумкин’, деди. ‘Агар мен билан ишлайдиган бўлсанг, даромаднинг 70 га 30 ҳисобида келишамиз. Бундан ташқари сенга 1 000 АҚШ доллари бераман ва қўшиқнинг сўзи, ғояси, яъни муаллифлик ҳуқуқи тўлиқ менга ўтади’, деди», — дейди у.

Java унинг шартларини қабул қилмаган ва қўшиқни ўзи YouTube’дан ўчириб юборган. Унинг сўзларига кўра, «Дунё сенинг тоғангмас’ қўшиғи ўғирланган», деган гаплар бўҳтон. Хонанда бу тажрибадан бошқа чет эл давлатларида ҳам фойлананилишини таъкидлади.

«Мен у одамнинг иккала шартига ҳам кўнмадим ва YouTube’дан қўшиқни ўчириб юбордим. Одамлар орасида тарқалган ‘Дунё сенинг тоғангмас’ қўшиғи ўғирланган’, деган гапларнинг барчаси бўҳтон гаплар. Мен шунчаки мусиқани ижарага олганман. АҚШ, Европа ёки Россияда ҳам бундай усулдан фойдаланишади», — дея таъкидлади Java.

Жавоҳир Абдухолиқов қўшиқ 100 фоиз ўзиникилигини айтди. Хонанда август ойида тарона учун клип суратга олиш ишларини бошлашини ҳам маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, ўша вақтда қўшиқ мусиқасини 22 долларга сотиб олган.

«Лекин ашула 100 фоиз ўзимники. Муаллифлик ҳуқуқини ҳам расмийлаштириб қўйганман. Худо хоҳласа август ойида клип суратга олиш ишларини бошлаймиз. Қўшиққа эса янги мусиқа ёзилади. Ўчириб ташлаганим учун ортиқча сиқилганим йўқ. Ҳаммаси жойида. ‘Дунё сенинг тоғангмас’ қўшиғи мусиқасини 22 долларга сотиб олгандим. Мусиқани тўлиқ сотиб олган одамдан ‘мусиқани сотиб оламан, қанча сўрайсан’, деганимда у сотмаслигини маълум қилди», — дейди хонанда.