Янгиликлар

«Қирол қайтди». Шоҳрух Хон бир неча ойдан сўнг илк бор ижтимоий тармоқда кўриниш берди — видео

У Instagram'га янги видео жойлаган

«Қирол қайтди». Шоҳрух Хон бир неча ойдан сўнг илк бор ижтимоий тармоқда кўриниш берди — видео

Болливуд қироли Шоҳрух Хон бир неча ойдан сўнг ижтимоий тармоққа янги пост жойлади ва мухлислари эътироф билан кутиб олди.

Шоҳрух Хон Instagram’даги саҳифасига янги видео жойлади. Мухлислари эса «Болливуд қироли»нинг яна қайтгани муносабати билан ижобий изоҳлар қолдирди. Ушбу видеода Шоҳрух Хон муваффаққиятга эришиш ҳақида гапиради ва унда актёрнинг рафиқаси Гаури Хон ҳам кўриниш беради. У ҳозирда янги лойиҳалар устида ишламоқда ва ҳиндистонлик режиссёр Атлининг навбатдаги фильмда суратга тушишни режалштирмоқда. Бироқ бу фильм ҳақида ҳали расмий маълумотлар эълон қилинмаган.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Shah Rukh Khan (@iamsrk)

Маълумот учун Шоҳрух Хон 1965 йилда адвокатлар оиласида дунёга келган. Унинг биринчи экран юзини кўрган фильми «Девона» фильми бўлиб актёр ушбу фильм учун «Filmfare» мукофотини олган. Актёр фаолияти давомида 70 дан кинокартиналарда суратга тушган. Унинг ижросидаги «Вир ва Зара», «Ўткинчи дунё», «Ҳаётда ҳамма нарса бўлади», «Девдас», «Гоҳи шодлик гоҳи ғам», «Севишганлар» «Ўғирланмаган келин» ва кинофильмлар нафақат Ҳиндистон бўйлаб, балки бутун дунё бўйлаб севиб томоша қилинади. Айрим манбаларга кўра, ҳозирда Шохруҳ Хоннинг умумий бойлиги 850 миллион доллардан ошган.

Аввалроқ Шоҳруҳ Хонга ўғлининг ҳибсга олиниши ҳақида интервью бериши учун катта миқдорда пул таклиф қилингани ҳақида айтилган эди.

Ҳолат ҳақида ҳеч қандай маълумот беришни истамаган Шоҳруҳ Хон бундан кейин ҳам гапирмаслигини айтган. Шоҳруҳ Хон ҳозирга қадар бундай таклифлар жуда кўп бўлгани, уларнинг аксарияти Халқаро оммавий ахборот воситаларидан бўлгани ҳақида маълум қилган.

«Ўғлим Арян Хоннинг ҳибсга олиниши ҳақида айтадиган гапларим кўп аммо бу ҳақида интервью бериш ниятим йўқ», — деган Шоҳрух Хон.

Маълумотларга кўра, Болливуд юлдузи Шоҳрух Хоннинг ўғли Арьян Хон наркогуруҳга қўшилиб қолган. Арьян Хон 7 киши билан бирга 2021 йил 2 октябрь куни Мумбай-Гоа йўналиши бўйлаб саёҳатга чиққан круиз лайнерида ушланган. Ундан ташқари яна икки киши − Арбаз Сет Мерчант ва Мунмун Дхамеча иш бўйича асосий гумонланувчи сифатида кўрилмоқда. Шоҳрухнинг ўғли Арьян бир вақтнинг ўзида «Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида»ги қонуннинг бир нечта моддалари билан, жумладан, гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш, ишлаб чиқариш, сақлаш ва сотиб олишда айбланмоқда. Ҳибсга олинганидан кўп ўтмай, актёрнинг ўғли тиббий кўрикдан ўтиш учун Мумбайдаги ЖЖ касалхонасига олиб кетилган эди.