Янгиликлар

Инстаблогер Озод Ҳуррамов уни Америкага кетишдан қайтара олган инсон кимлигини айтди

«У пайтда оилавий шароитимиз жуда оғир эди», — дейди у

Инстаблогер Озод Ҳуррамов уни Америкага кетишдан қайтара олган инсон кимлигини айтди

Инстаблогер, актёр Озод Ҳуррамов «Omon-omon» кўрсатувига берган интервьюсида уни Америкaга кетишдан ким қайтариб қолгани ҳақида гапирди.

Унинг сўзларига кўра, бу йўлдан продюсери ва устози актёр Алишер Узоқов қайтарган. Инстаблогер Америкага оилавий шароити туфдайли кетмоқчи бўлганини таъкидлади. Лекин ҳозир бундан афсусда эмаслигини айтди.

«Алишер Узоқов менинг продюсерим, отам ва устозим. У менинг интернетда влог олиб боришимни ёқтирмасди. Қилган ишларимни кўриб сенга гап йўқ деди. Сен ҳаракатни бошлайвер деди. Афсуски, мен у пайтда узр устоз мен бошқа давлатга кетишим керак дедим. Америкага кетмоқчи эдим. У пайтда оилавий шароитимиз жуда оғир эди. Агар кетадиган бўлсанг мен биламан 5 йилдан кейин қайтиб келасан. Сенинг қон-қонингга сингган санъат деди. Ўшанда қайтиб келганингда мени устоз деб айтма деди. Мен сени тан олмайман деди. Жим турдим. Майли 1 йил қийнал. Ойингга тушунтир. Мен тушунтираман. 1 йил қийнал афсусланмайсан деди. Уйга кетгунча шу гапни ўйлаб кетдим. Ҳамма нарса тайёр эди. Фақат билет олсам бўлди эди. Йўқ дедим. Жуда қийин аҳволда эдик. Ойим нимага деб сўради. Мен ойижон, бу ҳаётда майли кўчада энг оддий иш қилай, лекин гаштини ҳис қилай рухсат беринг дедим. Кейин ойим майли ўзинг биласан деди. Орадан икки ярим йил ўтди. Ҳаммаси яхши. Афсусланмадим. Liil сўзи ҳам инглиз тилининг кўча шевасидан олинган. Little сўзининг қисқартирмаси, яъни ягона, битта кичкинтой дегани». — дейди Озод Ҳуррамов.