Инстаблогер Озод Ҳуррамов онаси Кореяда ишлаган пайти «подвол»да яшагани ҳақида гапирди
«Фарзандларим қийналмасин деб шундай қилган», — дейди актёр
Инстаблогер, актёр Озод Ҳуррамов YouTube’даги «Chotki Tv» лойиҳасига берган интервьюсида онаси фарзандлари қийналмаслиги учун Кореяда ертўлада яшагани ҳақида гапирди.
Унинг сўзларига кўра, ўша пайти шароити яхши бўлмаган. Онаси Кореяда ваннаси, ҳожатхонаси ва ётоқхонаси битта бўлган кичкина хонада яшаганини таъкидлади. Озод Ҳуррамов онаси Кореядан келишни истамаганини, бироқ у чақириб олгани ҳақида гапирди. Актёрнинг айтишича, у онасига 4 хонали уй совға қилган.
«Ўша пайтда шароит яхши эмасди. Аҳвол оғир эди. Бизда вазият қийинлиги учун онам Кореяга ишлаш учун кетган эди. У ерда 6 ой қийналиб яшаган. Уни ҳатто эслашни ҳам хоҳламайман. Онам у ерда 6 ой ертўлада яшаган. Ваннаси, ҳожатхонаси, ётоқхонаси ҳам битта кичкина хонада бўлган. Фарзандларим қийналмасин деб шундай қилган. У пайти ижарада яшардик. Акам билан опам Тошкентда ишлаган. Уларни шу ерда ишлашини хоҳлаганмиз. Кейин Аллоҳ менга эътиборини қаратди. Онам Кореядан келмоқчи эмасди. Лекин олиб келтирдим. Онам келгандна кейин 4 хонали уй совға қилдим. Ҳозир ҳаммаси анча яхши», — дейди у.
Эслатиб ўтамиз, Озод Ҳуррамов Озода Нурсаидовани туғилган куни билан табриклаётган вақтда ёнғин содир бўлгани, Инстаблогер Алишер Узоқов уни Америкага кетишдан қайтара олган инсон эканлигини айтгани, У лўли қиздан пул сўрагани учун калтак егани, Актёр янги машина сотиб олгани, Инстаблогер Озод Ҳуррамов Луиза Расулова ҳақида гапиргани ҳақида хабар берилганди.