Янгиликлар

Инстаблогер Бонамур президентлик сайловида қайси сайлов участкасида овоз беришини айтди

Блогер Бонамур тахаллуси билан таниш бўлган Умида Абдуғаффорова ҳаммани сайловда фаол қатнашишга чақирди. Унинг сўзларига кўра, блогер Учтепа туманидаги сайлов участкасида президентлик сайловида ўз овозини беради. Бонамур барчани ўзи муносиб кўрган номзодга овоз беришга чақирди. «Ҳаммага Ассалому алейкум азиз ютдошларим. 24 октябрдан Ўзбекистон Республикаси Президент сайловига овоз бериш бошланади. Мен Учтепа тумани 14-мавзе ‘Боғистонʼ маҳалласи […]

Инстаблогер Бонамур президентлик сайловида қайси сайлов участкасида овоз беришини айтди

Блогер Бонамур тахаллуси билан таниш бўлган Умида Абдуғаффорова ҳаммани сайловда фаол қатнашишга чақирди.

Унинг сўзларига кўра, блогер Учтепа туманидаги сайлов участкасида президентлик сайловида ўз овозини беради. Бонамур барчани ўзи муносиб кўрган номзодга овоз беришга чақирди.

«Ҳаммага Ассалому алейкум азиз ютдошларим. 24 октябрдан Ўзбекистон Республикаси Президент сайловига овоз бериш бошланади. Мен Учтепа тумани 14-мавзе ‘Боғистонʼ маҳалласи фуқаросиман. 24 октябрь куни мен ҳам ўз маҳалламдаги мана шу сайлов участкасида ўз овозимни бераман ва шу ерда бўламан. Сиз ҳам ўзингиз лойиқ кўрган номзодга овоз беринг сайловда албатта иштирок этинг», — дейди блогер.