Янгиликлар

Инстаблогер Азода турмушга чиқаётгани ростми? — фото

Бу саволга унинг ўзи жавоб берди

Инстаблогер Азода турмушга чиқаётгани ростми? — фото

Тиктокер, актриса Азода тўйи бўлгани ҳақидаги миш-мишларга ойдинлик киритди.

Хонанда Instagram саҳифасида кузатувчилари билан савол-жавоб ўтказди. Шунда унга тўйи бўлгани ҳақида савол берилган. Актриса эса бу клипнинг суратга олиш жараёнидаги ҳолат эканини айтган. Азода клипда яна бир блогер Тимур Алихонов билан биргаликда келин-куёв ролини ижро этган. Бу Муштарий Зафарнинг «Синглим» номли қўшиғига ишланган видеоклипда бўлган.

«Йўқ, ахир актрисалик ҳам қиламан. Йигитлар билан клипларда роль ижро этаман. Тўй саҳнаси бу клипдан», — деб ёзади хонанда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Азода Озод билан унаштирилгани ҳақидаги миш-мишларга аниқлик киритганди. Унинг сўзларига кўра, бу ёлғон. Уларнинг биргаликдаги суратлари Озод Ҳуррамовнинг лойиҳаси бўлган. Азоданинг таъкидлашича, улар бир-бирга мос эмас. Актрисанинг идеалидаги инсон бошқача.

«Бу ёлғон. Озод билан унаштирилмаганмиз ва бундай бўлмайди ҳам. Расмлар эса Озоднинг лойиҳаси бўлган. Ўзининг саҳифасида видеоси бор. У билан мен умуман бошқа-бошқа инсонлармиз. Умуман тўғри келмаймиз. Биз бир-биримизнинг сирларимизни биламиз. Яқин дўстмиз, холос. Бундан бошқа ҳеч нима бўлмайди. Менинг идеалимдаги инсон умуман бошқача», — деб ёзади Азода.

Азода Мистер Хʼга рад жавобини берганди. Блогернинг сўзларига кўра, Мистер Х келиб ўзини таништирган. Азода унга рад жавобини берган. Хонанда йигит уни тўғри тушунди деган умиддалигини таъкидлади.

«У келиб ўзини таништирди. Мендан эса жавоб ‘йўқ’ бўлди. Буни тўғри тушунди деган умиддаман», — деб ёзади у.

Аввалроқ Азодага Мистер Хʼдан совға келганди. Мистер Х унга туғилган куни муносабати билан гул жўнатган. Лекин бу биринчиси эмас. Бундан олдин ҳам Азодага кўп бора гул келган. Хонанда унинг кимлигини сир тутмоқда.